• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Юридик шахслар тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олишлари мумкин

2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари жорий халқаро операциялар (товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмалар) бўйича тўловларни амалга ошириш учун тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олишлари мумкин. Бу Ўзбекистон Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Фармонда қайд этилишича, валюта бозорини янада либераллаштиришга қаратилган мазкур ислоҳотлар 2017—2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республика экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Фармонга кўра Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасининг ноқонуний муомаласини ва нақд чет эл валютаси билан ноқонуний операцияларни амалга оширишни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриши, Марказий банк Молия ҳамда Адлия вазирликлари билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши, вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур фармон талабларига мувофиқлаштириши қатъий белгиланган. Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир А.Арипов ва Марказий банки раиси М.Нурмуродов зиммасига юкланган.

Эслатиб ўтамиз, фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 2 сентябрида имзоланди. Унинг матни ЎзАда эълон қилинди.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>