• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Фоторепортаж. Юрген Клопп Дортмундтда қандай кутиб олинди?

Ўтаётган ҳафтанинг энг муҳим воқеаларидан бири, шубҳасиз, Юрген Клопнинг Дортмундтга қайтии бўлди. Европа лигасининг чорак финалига қуръа ташланиб, “Ливерпул” — “Боруссия” билан ўйнаши маълум бўлгач, бу мавзуни европалик ҳамкасбларимиз обдон таҳлил қилишди. Хўш, “Сигнал Идуна парк”да Клопни қандай кутиб олишаркин, мухлислар қандай муносабатда бўлишаркин, собиқ шогирдлари-чи?

Аммо ана шу мақолаларда билдирилган айрим хавотирлар мутлақо асоссиз бўлиб чиқди. Дортмунд аҳли Юрген Клопни қанчалар севишини бутун дунёга намойиш этди. Шаҳарликлар қадрдон соқолтойларининг келишига шунчалар ҳозирлик кўришдики, ҳатто “Арсенал”, “Реал” ва “Ювентус” каби дунёнинг манаман деган жамоалари ташрифи учун ҳам бунчалик тайёрланишмаган эди.

Ҳаттоки Дортмундт ҳукумати ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. Аэропортдан келаверишдаги йўлга қуйидаги мазмундаги сўзлар ёзилган баннерни илиб қўйишди: “Қадрдонимиз Юрген Клопп, ўз уйимизда мағлуб бўлиш сафарда енгилишдан кўра яхшироқдир”

Шаҳар обер-бургомистри Ульрих Зирау ҳам ушбу воқеага муносабат билдириб ўтди: “Клопп Дортмундтнинг ажралмас қисмига айланган инсонлардан бири. Биз унинг қайтаётганидан жуда хурсандмиз. Аммо ушбу ўйинда ғалаба қозонишниям жуда хоҳлаймиз”

Дарвоқе, “Боруссия” хизматчилари тағин Юрген кийинишлар хонасини алмаштирб қўймасин, адашиб кетмасин дея “Ливерпул”нинг кийиниш хонас қаердалиги ишора қилинган махсус йўлкўрсаткич ҳам ҳам тайёрлашди. Ҳам ҳазил, ҳам чин.  Айтиб бўладими?!

Tаfsilot.uz маълумоти:

 

 

 


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>