• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Ёрдам берган ким?

Бир мўмин кечқурун хуфтон намозини ўқиш учун масжидга чиқишга тайёргарлик кўриб, ташқарида ёмғир ёғаётганига қарамай уйидан чиқибди. Озгина юргач сирғаниб йиқилиб тушибди. Ҳаммаёғи масжидга боролмайдиган даражада лой бўлиб кетибди. Уйига тез қайтиб, кийимларини алмаштириб, яна масжидга йўл олибди. Жамоатга улгуришим керак деб шошилган экан, яна йиқилибди. «Алҳамдулиллоҳ» деб уйига қайтиб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса, эшик олдида бир киши шамчироқ билан турибди.

«Қани биродар, эҳтиёт бўлиб юринг. Мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, тош бор экан, қоқилиб кетманг», — деб масжидгача олиб бориб орқасига ўгирилибди. Мўмин ҳайрон бўлибди:

— Биродар, масжидга кирмайсизми?

— Йўқ, кирмайман, — дебди у одам.

— Нега?

— Чунки мен шайтонман.

— Унда менга нега ёрдам бердинг? — деб сўрабди мўмин киши. Шунда шайтон:

— Сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди, уйингдан биринчи марта ёмғир ёғишига қарамай чиққанингда Аллоҳ сенинг гуноҳларингни кечириб юборди. Мен сени йиқитдим, лекин сен ўрнингдан туриб, уйингдан бошқаттан чиққанингда Аллоҳ бу амалинг учун аҳли оилангнинг гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор чиққанингда мен сени шоширдим ва сен яна йиқилдинг. Уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллоҳ бу амалинг учун бутун шаҳар мўминларининг гуноҳларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда мен сени йиқитсаму сен яна чиқсанг Аллоҳ бутун ер юзидаги мўминларнинг гуноҳларини кечириб юборишидан қўрқдим, — деган экан.

 

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>