• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Йўлдаги ҳангома

Шошиб турибман. Ишхонага камералар қўйилган. Кеч қолмаслик учун такси ушлаш керак. Аксига олиб охирги вақтда киракашлар… хуллас, тушундингиз. Бетоқатлигимнинг сабаби шу.

Ниҳоят битта такси разведкачиларга ўхшаб зимдан аланглаганча тўхтади:

— Ҳў, укам, қатга борасан?

— Фалон жойга.

— Отинг нима?

— Абдушукур.

— Қатта ишлайсан.

— Нефтегазда.

— Ўйларинг қатта.

— Фарғонада.

— Ўтир… Ман амакингман. Дода дейвур. Отим Саидхожа. Сан жиянимсан. Иккаламиз Юнусобод мебел магазинга кетвоммиз. Биров сўраб қолса…

У компьютердан чиқарилган ўзи ҳақда батафсил маълумот бор варақни тутқазди. Ву-уй, кучугининг исмидан тортиб қайси жамоага мухлислик қилишигача!

Йўлда бир кеннойи қўл кўтарди. Уям такси кутавериб хит бўлиб кетибди. Шунга қарамай анкетага батафсил жавоб берди.

— Сиз синглимсиз. Биратўла жиянизга парда танлашгани кетвоссиз. Мани исмим Саидхожа. Абдушукур, қолганини кенайингга тушунтир, вароқни бер.

— Қанақасига кеннойим бўладилар сизга сингил бўлсалар, менга амма бўлмайдиларми, — эътироз билдирдим.

— Нў, буёғини ўзинг тўғирла.

Чинор салқинида турган кампир холанинг олдида қийййқ этиб тўхтадик. Нималар деяпман, қишда чинор салқини бўладими?

— Ассалому алайкум ўғлим. Отим Фазилатхон. Ёшим олтмиш олтида. Қатиқли гўжани яхши кўраман. Қорасаройга бораман.

— Онам, онам, ўтиринг, онагинам, бардаммисиз. Ман бўлса, паловни. Ювентусга болелшикман. Абдушукур, опоқингни қўлларидан сўмкани олмайсанми?

— Э, қанақа одамсиз, сизнинг онангиз менга буви!

— Онам, Юнусобод орқали сизни Қорасаройга ташлайман. Мани отим Саидхожа.

Ҳайдовчи таржимаи ҳоли, қаерда яшашини батафсил бошқатдан тушунтирди.

Йўлда бизга амакимнинг қайнсинглиси, қудаси, тоғасининг ўғли ҳамроҳ бўлишди.

— Қийин бўп кетди,-деди ҳайдовчи. –Отнинг калласидай жарима қўйиб қўйган. Тўхтатиб йўловчи билан шўпирдан мелиса билан сержанти алоҳида-алоҳида сўрайди: “Отинг нима?”, “Ёшинг нечада?”, “Қаерда турасан?”, “Нечта боланг бор?”, “Бугун нима единг?”.. геморрой.. Олмазор йўлида турганлар қайси овқатни яхши кўришини сўрайди. Жавоблар мос келмаса, йигирма бешта минималка ютуққа чиқиб турибди-да.

— Сиз ҳам бўш келмайсиз.

— Манам бўш келмайман. Ийя, бизни тўхтатдими?! Бу “туфли”ку. Эсингда тут, ман 43 размер кияман.

Шукуржон Исломов

Манба: saharschool.org


Cайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook»,«Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>