• Бугунги сана: Chorshanba, Oktabr 18, 2017

Сарвиноз Қурбонбоева “Евроосиё шахмат гўзали — 2017” танловида қозоғистонлик шахматчи қиздан ортда бормоқда

Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Сарвиноз Қурбонбоева Евроосиё минтақасидаги энг гўзал шахматчи дея эътироф этилиши мумкин. Айни пайтда у онлайн овоз бериш натижаларига кўра иккинчи ўринда бормоқда. Сарвинознинг ҳисобида 2017 йил 31 январь соат 14:00 ҳолатига кўра 4427 очко бор. Биринчи ўринда бораётган қозоғистонлик Жансая Абдумаликнинг ҳисобида 4776 очко мавжуд.

“Евроосиё шахмат гўзали — 2017” танловида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик шахматчи қизлардан ташқари тожикистонлик Мутриба Ҳотамий (576 очко), ҳиндистонлик Дҳяни Дейв (388 очко), озарбойжонлик Нармин Ҳалафова (219 очко), польшалик Марьёла Возньяк (159 очко), қирғизистонлик Айжан Алимбай қизи (249 очко) ва Александра Самаганова (83 очко), шунингдек, эронлик Дорса Дураҳшоний (67 очко) иштирок этмоқда.

Овоз бериш жараёни якунига етишига 2 кундан зиёдроқ вақт қолди. Демак, ҳали ҳамюртимизнинг ғолиб бўлишига ёрдам беришга улгурамиз. Бунинг учун қуйидаги ҳавола (линк) орқали ўтиб, Ўзбекистон вакилини қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз.

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Nadir Жавоб бериш
    9 oy олдин

    Meimcha befoyda sayt chess.pw qozog’istonga tegishli va adolatli tarzda ketishiga ishonish qiyin:

    chess.pw

    DB-IP
    IP адрес 195.210.46.21
    Имя ресурса srv-ps-plesk07.ps.kz
    IP диапазон 195.210.46.0-195.210.46.127 CIDR
    Провайдер PS Internet Company LLC Network
    Организация PS Internet Company LLC
    Страна Kazakhstan (KZ)
    Регион Almaty Qalasy
    Город Almaty (Zhetysu District)
    Часовой пояс Asia/Almaty, GMT+0600
    Местное время 11:10:23 (+06) / 2017.02.02

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>