• Бугунги сана: Chorshanba, Yanvar 17, 2018

Яхши ювилмаган кийимлар

Бир ёш оила янги уйга кўчиб ўтди. Эрталаб уйқудан зўрға уйғонган хотин деразага қаради ва қўшни аёл кир ёяётганини кўрди.

– Қаранг, кийимлардаги доғлар кетмапти, шундай билиниб турибди, – деди у эрига. Бироқ эри бу гапга эътибор бермади, газета ўқишда давом этди.

– Менимча, совуни ёмон бўлса керак ё у кир ювишни билмайди. Тавба, бир хилгиларга кир ювишниям ўргатиш керак…

Эри индамаётганидан ҳафсаласи пир бўлган аёл гапдан тўхтади. Лекин ҳар сафар қўшни аёл кир ёяётганда ажабланишини билдириб қўяр, кийимларни қандай қилиб тоза ювиш ҳақида ўз қарашларини айтарди.

Ажойиб кунларнинг бирида у яна ойнага қаради ва бирдан таажжубга тушди:

– Ие, қўшнининг кирларини қаранг! Топ-тоза-ку! У кир ювишни ўрганиб олибди, шекилли.

– Йўқ, ундай эмас, – деди бу гапга жавобан эри. – Мен эрта саҳар туриб, ойналарни артиб-тозалаб қўйдим. Ҳамма гап шунда.

Ориф Толиб


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>