• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Тўловга яроқсиз пуллар қабул қилинадими?

— Шундай ҳолатлар бўладики, бахтсиз ҳодиса туфайли пуллар ёниб кетиши, куйиши ёки кийимга қўшилиб ювиб юборилиши мумкин. Бундай пуллар тўлов учун қабул қилинадими? Улар қандай ҳолларда тўловга яроқсиз ҳисобланиши тўғрисида маълумот берсангиз.

Дилноза Мелиқўзиева,

Яшнобод тумани

Саволга Марказий банкнинг Пул муомала­си департаменти директори Муҳиддин Мўминов жавоб беради:

— “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома”да сўмнинг тўловга яроқлилик белгиларини аниқлаш қоидалари назарда тутилган бўлиб, унга кўра хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги банкнотларни монеликсиз тўловга қабул қилишлари ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари лозим:

а) ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, доғлар, қалам, сиёҳ ва фломастер билан ёзилган ёзувлари мавжуд бўлган пуллар;

б) йиртилган ва елимланган пуллар, агар пулнинг иккала қисми шак-шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса;

в) бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;

г) шикастланиш тури ва жойлашишидан қатъи назар, банкнот тўлиқ ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисми сақланиб қолинган пуллар.

Шикастланиш тури (шакли бузилган, пачоқланган, сийқаланган, тешилган, қирқилган, синдирилган, ишқорга солинган, бирор бир металл билан пайвандланган, оловда эритилган, кўкариб ва қорайиб кетган)дан қатьи назар, ўзининг тўла ҳажмини ва олд тарафидаги қиймати тасвирини сақлаб қолган ҳамда ҳақиқийлигига шубҳа туғдирмайдиган металл тангалар тўловга яроқли ҳисобланади. Шикастланган пуллар “эскирган” пуллар тоифасига киритилиб, банклар томонидан улар шу қийматдаги тўловга яроқли пулларга алмаштириб берилади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!


Калит сўзлар: , , ,

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>