• Бугунги сана: Wednesday, January 18, 2017

Янги қонунда Миллий хавфсизлик хизматига коррупцияга қарши  курашиш бўйича қандай ваколатлар берилди?

korrupsiya-xs

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 3 январида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни имзолагани, мазкур ҳужжат 4 январдан кучга киргани ҳақида хабар берган эдик. Янги қабул қилинган қонунга асосан Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари этиб белгиланганди.

Хўш, Миллий хавфсизлик хизматининг коррупцияга қарши  курашиш соҳасидаги ваколатлари нималардан иборат? Мазкур идора корупцияга қарши қай тартибда кураш олиб боради?  «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига кўра бу борада қуйидагилар кўрсатиб ўтилган:

Миллий хавфсизлик хизмати ўз ваколатлари доирасида:

— коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

— коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади;

— коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади, миллий хавфсизлик учун таҳдидларни баҳолашни амалга оширади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни тақдим этади;

— жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради;

— коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;

— коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок — этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

— коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Макур ҳужжатда Миллий хавфсизлик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкинлиги қайд этилган. Аммо айнан қайси ҳужжатларга асосан қандай ваколатларни амалга ошириши мумкинлигига ойдинлик киритилмаган.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Valijon Жавоб бериш
    6 days олдин

    Bejizga Korruposiya halokatga yo’l deyishmaydi . Yurtimizda bo borada olib boriladigan , chiqariladigan qonunlar har doyim yurt ravnaqi va rivoji uchun xizmat qiladi . Bo boradagi ishlarni izchil davom ettirish kerak .

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>