• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Яна қанча яшамоқчисиз?

Турган гапки, ҳақни таниган инсон бу саволга «Аллоҳ қанча умр берган бўлса шунча” деб жавоб беради. Шундай бўлса-да, ҳар қандай одам ич-ичидан қанча умр кўришини билгиси келаверади. Аммо билолмайди. Ҳаёт шуниси билан ҳам қизиқ аслида.

Азалдан инсониятни қизиқтириб келган ана шу саволга жавоб қидирувчи соҳалар ҳам мавжуд экан. Бундай соҳа вакиллари турли тажриба ва тадқиқотлар, кузатишлардан ўзларича хулосалар ясайдилар. Фан дунёда ҳамма саволга жавоб бера олади, деган тушунча билан яшовчи бир тоифа олимларнинг жузъий бўлса-да, айрим фикрлари эътиборга молик.

Масалан, 105 минг кишига оид маълумотларни таҳлил қилган геронтологлар инсоннинг туғилган санаси қанча умр кўриши ўртасида маълум даражада боғлиқлик бор, деган фикрни илгари суришади. Уларнинг фикрича, декабр ойида туғилган инсонлар одатда анча узоқ умр кўрадилар. Аксинча, апрель, май ойида туғилганлар унчалик узоқ умр кўришга қодир эмасмиш. Геронтологлар буни шундай изоҳлашади: йил охирида туғилган болалар қулай фаслларни – серқуёш ёз, пишиқчилик даври бўлган кузни  она қорнида ўтказишади. Шунинг учун бундай болалар бошқа вақтда туғилган болаларга нисбатан бақувват бўлишади. Уларда шаклланган кучли иммунитет организмнинг узоқ йиллар умр кўришини таъминлайди. Инсон умрининг турли бахтсиз ҳодисалар туфайли ниҳоясига етиши, уларнинг фикрича, саналарга боғлиқ эмас.

Умуман, муайян бир инсоннинг биологик умри неча йил  эканини аниқлашга доир изланишлар тарихи узун. (Болалик даврингизда какку қушдан неча йил умр кўришингизни ҳеч сўраганмисиз?)

Гарвард тиббиёт мактаби илмий ходими Томас Перлз инсон умрининг қанчаси қолганини ҳисоблаб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Бунинг учун у ҳатто махсус анкета ҳам ишлаб чиққан. Унинг фикрича, қуйидагиларга қараб  инсон неча йил умр кўришини билиб олиши мумкин эмиш:

  • Инсоннинг жинси ва туғилган санаси,
  • Тамаки чекиши ёки чекувчилар билан мулоқотда бўлиши,
  • Ярим фабрикатлар истеъмол қилиши,
  • Қовурилган таомлар, масалан, қовурилган гўшт ёки балиқ истеъмол қилиши,
  • Ширинликлар, таркибида шакар бўлган егуликларни қанча истеъмол қилиши,
  • Гўштни кўп ёки кам ейиши,
  • Алкогол истеъмол қилиши,
  • Шаҳар ёки қишлоқда яшаши,
  • Кофе истеъмол қилиши,
  • Оғриқ қолдирувчи дорилар, масалан, аспирин истеъмол қилиши,
  • Тишини ювиб туриши,
  • Ҳожатга чиқиш, ич келиши,
  • Жинсий ҳаётдаги тартиб,
  • Наркотиклар истеъмол қилиш,
  • Қуёшда тобланиш,
  • Радиация,
  • Ортиқча вазн,
  • Оилали ёки оилали эмаслик,
  • Стрессларга бардошлилик,
  • Ирсий касалликлар,
  • Яқин қариндошларнинг ўртача умр кўриш кўрсаткичи,
  • Спортга муносабат,
  • Дармондорилар истеъмол қилиш.

Хулоса чиқариш ўзингиздан.

Келинг, тасаввурга эрк бериб кўрайлик. Масалан, бир кишининг қанча умри қолгани аён. У нима қилиши мумкин? Ҳар бир дақиқа қадрига етиб, умрини эзгуликка бағишлайдими ёки дунё неъматларидан баҳраманд бўлиб қолиш илинжида номаъқулчиликларни бошлаб юборадими?

Аслида, қанча умр кўриш эмас, уни қандай яшаб ўтиш муҳим. Яратгувчи ўлчаб берган умрни узайтириш имконимиздан ташқарида. Фақатгина уни сувга оқизмай, мазмунли яшаб ўтиш ўзимизга боғлиқ. Ўтаётган ҳар бир кунимизнинг руҳий ва жисмоний изтиробларсиз кечиши, узоқ ва маънисиз ҳаётдан кўра ширинроқ. Бунинг учун машойихлар ва замонамиз олимларининг жўяли  маслаҳатларини амал қилишнинг ўзи кифоя. Яъни:

  • Кам ейиш, кам ичиш, кам гапириш.
  • Эътиқодга мустаҳкам, хотиржам ва яхши кайфиятда бўлиш.
  • Оилада бахтиёрлик муҳитини яратиш.
  • Жисмоний тарбия билан шуғулланиш.
  • Асаббузарлик ва ҳаяжонланишдан сақланиш.
  • Зарарли одатлар, алкогол ва тамакидан узоқ бўлиш.
  • Шахсий гигиенага амал қилиш.
  • Мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш.
  • Вазнни меъёрда сақлаш.
  • Мунтазам равишда врач кўригидан ўтиш туриш.
  • Вақтида дам олиш, очиқҳавода сайр қилиш.

Зоҳид тайёрлади


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>