• Бугунги сана: Seshanba, Dekabr 12, 2017

Якуний давлат аттестациясини қайта топширишим мумкинми?

— 2011 йили бакалавриат йўналиши бўйича якуний давлат аттестациясида қониқарсиз баҳо олганим туфайли талабалар сафидан четлаштирилган эдим. Айни пайтда ушбу синовлардан ўта олишимга кўзим етади. Давлат аттестациясини қайта топширишим мумкинми?

Эркин Ғаниев

Самарқанд шаҳри

Саволга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълим муассасалари бош бошқармаси бошлиғи Ином Мажидов жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги низомнинг 23-бандида қайд этилишича, якуний давлат аттестацияси синовларидан (ёки аттестация синовлари турларидан бири бўйича) ўтолмаган талаба уч йил ичида якуний давлат аттестациясига (ўтолмаган аттестация синовларининг ҳар бир тури бўйича бир марта) қайтадан киритилади. Шу ўринда муддатли ҳарбий хизматда бўлиш ва 3 ёшга тўлмаган бола парвариши бўйича таътил кўрсатилган 3 йиллик муддатга кирмаслигини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

Дейлик, талаба якуний давлат аттестацияси синовидан иккинчи марта ҳам ўта олмади. Бундай вазиятда ушбу масала талабанинг аризаси асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади. Синовлардан қайта ўта олмаган талабага академик маълумотнома берилади ва у ўрнатилган тартибда, тўлов-контракт асосида тегишли курсга ўқиш учун қайта тикланиши мумкин.

Сизнинг ҳолатингизда якуний давлат аттестациясини қайтадан топширишни сўраб мурожаат этишингиз мумкин бўлган 3 йиллик муддат ўтиб кетган. Шу сабабли сиз ушбу синовни қайта топширишни эмас, балки ўқишингизни қайта тиклашни сўраб ўзингиз таҳсил олган олий таълим муассасасига мурожаат этишингиз мақсадга мувофиқ.

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Saydullo Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Yuristprudensiya(faoliyat turlari bo’yicha)mutaxasisligi ga Jazoni o’tash rejimini tashkil etish (Yuristprudensiya) turdosh soxa xisoblanadimi

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>