• Бугунги сана: Wednesday, January 25, 2017

Хорижий инвесторларга бериладиган имтиёзлар кўлами янада кенгайтирилади

investitsiya

Республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарига беш йил мобайнида улар рўйхатдан ўтказилган санада амалда бўлган солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларни (ресурс ва божхона тўловлари бундан мустасно) қўллаш ҳуқуқи берилади. Ушбу янгилик Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда акс этган. Шу муносабат билан Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига ва бир қанча бошқа қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.

Фармоннинг Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида эълон қилинган шарҳида келтирилишича, ушбу имтиёз инвестиция сифатида киритилган маблағлар миқдоридан қатъи назар хорижий инвестициялар иштирокидаги барча корхоналарга татбиқ этилади.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>