• Бугунги сана: Juma, Iyun 23, 2017

Хориждаги ваколатхоналар кимларга паспорт беради?

— Кимлар Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналаридан биометрик паспорт олишга ҳақли?

Валижон Мамажонов,

Асака тумани

Саволга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси биринчи котиби Мунира Низамова жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналаридан қуйидаги фуқаролар биометрик паспорт олишлари мумкин:

— чет элга доимий яшаш учун чиққанлар ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхонасида доимий консуллик ҳисобида турадиганлар;

— хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, шартнома асосида ишлаш (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан чет элда ишлашга лицензия берилган бўлса) учун ишга чиққанлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхонасида вақтинча консуллик ҳисобида турадиганлар.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>