• Бугунги сана: Juma, Dekabr 15, 2017

Хориждаги ўзбекистонликлар қаерда расмий никоҳдан ўтади?

— ФҲДЁ бўлимига тегишли қандай ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консули томонидан амалга оширилади?

Равшан Даминов,

Қумқўрғон тумани

Саволга Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Камола Қулсоатова жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”да 5-бандида чет элда доимий ёки вақтинча яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, ўлим)ни қайд этиш республиканинг хорижий давлатлардаги консуллик муассасалари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Консул Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқароларидан, фуқаролик ҳолатларини Ўзбекистон Республикасида қайд эттирган хорижий давлатларнинг фуқароларидан ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан далолатномаларга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш, далолатнома ёзувларини тиклаш тўғрисида аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олади ва ушбу ҳужжатларни ваколатли органларга кўриб чиқиш учун юборади.

Консулга мурожаат этган шахслардан бири Ўзбекистон фуқароси, иккинчиси эса чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консуллик муассасаси фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар ёки битимларга зид бўлмасагина амалга оширилади. Агар Ўзбекистон томонидан имзоланган шартнома ёки битимда Ўзбекистон Республикаси оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларида кўрсатилмаган бошқача нормалар кўзда тутилган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>