• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Хориж автомобили фуқаро номига қандай расмийлаштирилади?

— Хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган автомототранспортларни жисмоний шахслар номига расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Аслиддин Ҳакимов

Наманган шаҳри

Саволга Наманган шаҳар 1- давлат нотариал идораси катта нотариуси Улуғбек Юсупов жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатлардан олиб келинган автотранспортлар божхона органларида расмийлаштирилиб, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейингина бошқа шахс номига расмийлаштирилиши мумкин.

Ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқароларнинг шахсини, мулк ҳуқуқини ҳамда давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилади. Агар автомототранспорт эр-хотиннинг умумий мулки бўлса, эр-хотиннинг автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишга розилиги тўғрисидаги аризаси (ариза нотариус томонидан шаҳодатлантирилган бўлиши лозим) ҳам керак бўлади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>