• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 24, 2017

Хомталаш қилинган ватан

Россия бор-йўғи бир неча миллиард доллар эвазига ким ошди савдосига қўйилди

Айни шундай фикрни Швецияда чиқадиган “Ва ҳоказо” журнали илгари сурмоқда. “Россия. Мамлакатни парчалаш санъати” номли мақола муаллифларининг таъкидлашича, Москов Ғарбдаги баъзи бир иқтисодчи-экспертларнинг жаҳон тарихида мисли кўрилмаган хусусийлаштиришни ўтказиш орқали Россияни бир-икки йилнинг ичида бозор иқтисодиёти қарор топган давлатга айлантириш тўғрисидаги маслаҳатларига учиб, қаттиқ янглишган. Бемор Россияни оғир дарддан халом этиши керак бўлган бу маслаҳатлар охир-оқибатда уни жар ёқасига келтириб қўйган.

1991—1997-йиллар ичида мамлакатда ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқариш 83 фоизга пасайган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 63 фоиз, мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган сармоя ҳажми эса 92 фоизга қисқарган, 70 мингта фабрика ёпилган.

Бугун Россия белгиланганидан 83 фоиз кам кир ювиш машинаси, 77 фоиз кам газмол ишлаб чиқармоқда…

h-t

Россияда 13 миллион киши ишсиз қолган, ишлаётганларнинг аҳволи эса ишсизларникидан ҳам баттар. Кишиларнинг ўртача умр ёши 6 йилга қисқарган…

Шўрлик россияликлар нима содир бўлаётганини англолмай, лоп этиб осмондан ёғилган купонлар, ваучерлар қаршисида довдираб қолган…

Ҳар қандай давлат корхонасини 2000 дона рус ароғига… ҳам хусусийлаштириб олиш мумкин бўлиб қолди. Қисқа вақт ичида ақл бовар қилмайдиган молу мулк “Янги руслар” деб аталмиш кимсаларнинг қўлида тўпланди. Бироқ корхоналарнинг бу янги эгалари халқ ва давлат улардан зориқиб кутган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўрнига ўз корхоналарини талон-торож қилишди. Пуллар дарё каби Ғарбга оқа бошлади, саноат эса буткул инқирозга юз тутди.

1992—1997-йиллар давомида ўтказилган улкан хусусийлаштириш эса давлатга жами даромаднинг 0,15 фоизи миқдорида фойда келтирди. Шу янглиғ азамат ва қудратли Россия бор-йўғи бир неча миллиард доллар эвазига ким ошди савдосига қўйилди…

“Труд” газетасидан олинди.

__________________________

“Ҳуррият” газетаси, 48 (100)-сон,

1998 йил 16 декабрь

Калит сўзлар:

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>