• Бугунги сана: Dushanba, Avgust 21, 2017

Хан Ван Меегерен оғир жазодан қандай қутулиб қолади?

Амстердам. 1945 йилнинг 29 майи. Хан Ван Меегереннинг уйига АҚШ разведкаси ходими ва Голландия ҳарбий полицияси ходимлари кириб келади ва уни ҳибсга олиш тўғрисидаги буйруқни кўрсатишади.

У Германия билан ҳамкорлик қилгани учун айбланарди. Чунки у фашистларнинг энг олий раҳбарларидан бири фельдмаршал Ҳерман Гёрингга Вермеернинг энг машҳур суратларидан бирини сотган эди. Яъни у Голландия миллий бойлигига тажовуз қилган деб топилган.

Хан Ван Меегеренни жуда оғир жазо кутар эди. Лекин у бор-йўғи бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.

Савол:

Меегерен бунга қандай эришади?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Хайрулла Жавоб бериш
    8 oy олдин

    Аслини эмас, қалбаки нусхасини сотганман деб айтган.

  • Хуршид Жавоб бериш
    8 oy олдин

    Рассом илгари Вермеер асари ҳисобланган «Хиёнатда ушланган аёл» сурати улуғ мусаввирга тегишли бўлмай, аслида мазкур асарни ўз қўли билан чизганини айтган. У уруш бошлангунга қадар Геренга голландларнинг 200 та суратига Вермеерники бўлмаган асарни сотганини тан олган. Бу иши билан у ўзини нацист ходими эмас, аксинча халқ қаҳрамони деб атаган.
    Бундан ташқари у 1937 йилги расм бозорида аслида ўзи чизган, лекин «Вермеер» деб 5 та ва «Питер де Хоох» деб 2 та сурат қўйганини ҳам бўйнига олган.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>