• Бугунги сана: Juma, Iyul 28, 2017

Ўзбекистонда 2017 йил — “ Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди

Айни дақиқаларда Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этаяпти.

Айни пайтда “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи атрофида хавфсизлик чоралари ҳар қачонгидан кўра кучайтирилган. Аммо бошқа йиллардагидан фарқли ўлароқ автомобиллар ҳаракати чекланмаган, аммо пиёдалар ушбу ҳудудни айланиб ўтишига тўғри келмоқда.

Тантанали маросимда 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра Ўзбекистоннинг янги Президенти этиб сайланган Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Тадбирда республикамиз раҳбари кириб келаётган 2017 йилни мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Бу ҳақда журналист,  “Ёшлар” телерадиоканали “Давр” ахборот дастури мухбири Жамолиддин Қаландаров хабар бермоқда.

“Tafsilot.uz” воқеалар ривожини кузатишда давом этади. Тадбир тафсилотлари ҳақида батафсил ахборот берилади.

“Tafsilot.uz” маълумоти:

Мамлакатимизда 1997 йилдан бошлаб ҳар бир йилга ном бериш анъанага айланган. Бунгача йилларга қуйидагича ном берилган:

1997 йил — Инсон манфаатлари йили

1998 йил — Оила йили

1999 йил — Аёллар йили

2000 йил — Соғлом авлод йили

2001 йил — Оналар ва болалар йили

2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили

2003 йил — Обод маҳалла йили

2004 йил — Меҳр ва мурувват йили

2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили

2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили

2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили

2008 йил — Ёшлар йили

2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили

2010 йил — Баркамол авлод йили

2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили

2012 йил — Мустаҳкам оила йили

2013 йил — Обод турмуш йили

2014 йил — Соғлом бола йили

2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили

2016 йил — Соғлом она ва бола йили

Дўстларингиз билан улашинг:


  • октам Жавоб бериш
    7 oy олдин

    Ассалому алайкум йурт боши отомиз сизга савол бермокчиман мен хоразмдан кошкопир райони незахос махалладанман нега районда газ бору кишлокда йок хал етишингизни сораймиз?

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>