• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Windows’да барча турдаги файлларни очувчи универсал дастурни биласизми?

​macOS тизимида файлларни тезкор кўриш учун қулай имконият йўлга қўйилган: пробелни боссангиз бас – сизни қизиқтираётган файл алоҳида ойнада очилади. Windows’да бундай функция йўқ, аммо сизга шу имкониятни бепул Seer утилитаси тақдим этади.

Seer’ни ишлаб чиқувчи сайтидан кўчириб олиш мумкин. Ўрнатганингиздан сўнг бу утилита фон режимида ишлайди ва деярли ҳар қандай турдаги файлларни тезда очиш имконини беради.

Билдиришномалар панелида Seer белгичаси туради, унинг ёрдамида дастурнинг созламаларига кириш мумкин. Шу ерда эса унинг тилини танлаш, дастурни Windows’нинг автоматик юкланувчи иловалари рўйхатига қўшиш ҳамда тезкор тугмачаларни ўзгартириш имкони мавжуд.

Бирор файлни Seer ёрдамида очиш учун, уни проводникда топиш, сичқонча ёрдамида танлаш ва пробелни босиш лозим – шунда проводникдан юқори ойнада файлнинг ичидагилар акс этади. Seer офис ҳужжатларини, тасвирлар, мусиқа, видео ва ҳатто архивларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Фақат ёдда тутинг – бу утилита чет файл менежерлари билан ишламайди.

Файлларни Seer орқали тезкор кўриш имкониятлари macOS’дагидан кўра кенгроқ. Мазкур утилита тезкор тугмачалар билан ишлашни ҳам кўзда тутади; улар файлнинг хусусиятларини кўриш ҳамда сукут бўйича тизимдаги шу тур файлларини очишга мўлжалланган дастурда очиш имконини беради. Фотосуратлар учун Seer’да бураш ва масштабини ўзгартириш функциялари мавжуд; мусиқа ва видеофайллар учун – олдинга-орқага тезкор ўтказиш ва овозини ўчириб қўйиш; PDF файлларида эса – матнни кенглиги бўйича текислаш каби имкониятлар тақдим этилади.

Seer тўлиқ барқарор тарзда ишлаши кишини ҳайратга солади; ишлаб чиқувчилар унинг бир неча ўнлаб файл турларини қўллаб-қувватлаши учун анча тер тўкканлари кўриниб турибди. Умид қиламизки, Microsoft компанияси ҳам бунга эътибор қаратади ва Windows 10 тизимида шунга ўхшаш бирор функция жорий этади.

Утилита Vista’дан бошлаб, Windows’нинг барча версияларида ишлайди. Агарда сиз Microsoft’нинг операцион тизимига macOS’дан «кўчиб» ўтган бўлсангиз, Seer’сиз ишлай олмаслигингиз аниқ. Аввалдан Windows’да келаётган фойдаланувчиларга ҳам у маъқул келади; ахир, бу утилита ёрдамида ҳар қандай файлни очиш осон-да!

terabayt.uz

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>