• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Қайси давлатлар фуқаролари визасиз энг кўп давлатга бора олади? Юқори 10 талик

“Arton Capital” компанияси ҳар йили БМТга аъзо 194 дават ва олти ҳудуд (Макао, Косово ва бошқалар)нинг расмий маълумотлари асосида махсус дастур ёрдамида ушбу мамлакатлар паспортлари индексини (Passport Index) тузади. Бунда давлатларнинг ўз фуқароларига саёҳат қилиш борасида улкан имкониятлар бергани инобатга олинади. Паспорт эгаси визасиз нечта мамлакатларга бора олса ёки бориши билан унга ҳеч қандай муаммосиз виза берилса, унга 1 балл берилади.

Жорий йилги индексда АҚШ ёки Буюк Британия паспортлари энг кўп балл тшплаган. Ушбу мамлакатларнинг фуқаролари визасиз 147 та давлатга бориб-келишлари мумкин экан. Қуйида индекснинг юқори ўнлигидан жой олган мамлакатлар билан танишишингиз мумкин:

  1. Финляндия — 143 мамлакат

  1. Япония — 143 мамлакат 

  1. Сингапур — 143 мамлакат

  1. Швеция — 144 мамлакаты

  1. Италия — 144 мамлакат

  1. Франция — 145 мамлакат

  1. Германия — 145 мамлакат

 

  1. Корея Республикаси — 145 мамлакат

loreya_pasporti

  1. АҚШ — 147 мамлакат

  1. Буюк Британи — 147 мамлакат

Tafsilot.uz маълумоти

Ўзбекистон фуқаролари учун соддалаштирилган тартиб ўрнатилган алоҳида мамлакатларга кириш тартиби

МДҲ давлатлари

Икки томонлама шартномалар асосида:

бир йилгача —

Озарбайжон,

Арманистон,

Белоруссия,

Грузия;

60 кунгача

Қозоғистон,

Молдавия,

Россия,

Украина,

Қирғизистон билан визасиз тартиб ўрнатилган.

Ўзбекистон фуқароларига юқоридаги мамлакатларга (Грузия ва Қирғизистонга кўрсатилган муддатга) бориш учун виза расмийлаштириш талаб этилмайди.

Хориж мамлакатлари

Малайзия

30 кунга қадар шахсий мақсадда ёки турист сифатида Малайзияга ташриф буюрувчи Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилиб келмоқда. Визалар мамлакат аэропортига етиб келгандан сўнг таклифнома ва тўловларсиз расмийлаштирилади.

Мексика

АҚШ ва Канадада доимий яшаб келаётган Ўзбекистон фуқаролари (Green Card ва Permanent Resident Card соҳиблари) ташриф муддати олти ойдан ошмаган ҳолатда Мексикага иш юзасидан ва сайёҳ (турист) сифатида визасиз боришлари мумкин.

Мексика давлат чегара хизмати назорат пунктида Ўзбекистон фуқаролари фақатгина FMTTV бланкасини тўлдириб, фуқаролик паспорти ва АҚШ ёки Канаданинг доимий резиденти картасини тақдим этишлари лозим.

Тайланд

Ўзбекистон Тайланд давлат чегара хизмати назорат пунктларида виза расмийлаштириладиган давлатлар рўйхатига киритилган бўлиб, ушбу мамлакат ҳудудига кириш учун рухсат берадиган пунктларида виза олиш учун қуйидаги шартларга амал қилиниши лозим:

— ташриф мақсади «саёҳат» бўлиши керак;

— аризачи молиявий лаёқатлилигини тасдиқлаши лозим (1 киши учун 310 АҚШ доллари атрофида ёки оила учун 620 АҚШ доллари атрофидаги маблағи бўлиши лозим;

— ўрнатилган намунадаги анкетани тўлдириши ва 31 АҚШ доллари миқдорида тўлов тўлаши керак;

Виза узоғи билан 15 кунгача берилади. Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, аэропортда расмийлаштирилган визаларнинг муддати узайтирилмайди, айрим ҳолатларгина (масалан, касаллик, ҳалокатга ва шу кабилар туфайли юзага келадиган вазиятлар) бундан мустасно.

Туркия

Туркияга саёҳат қилиш истагидан бўлган ўзбекистонликлар ушбу мамлакатга 30 кунгача визасиз бориб-келишлари мумкин. Шу ўринда Туркияга визасиз ташриф буюрувчи Ўзбекистон фуқаролари мамлакатда бўладиган ҳар бир куни учун 30 АҚШ доллари миқдорида маблаққа эга бўлиши ҳамда давлат чегара органларига Туркияга ташриф мақсади ва мамлакатдаги яшаш манзили ҳақида хабар беришлари лозим.

Визасиз кириш тартиби оғир юк автомобили ва автобус ҳайдовчиларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси йўл ҳужжати билан ҳужжатлаштирилган фуқаролиги йўқ шахсларга нисбатан қўлланилмайди.


Сайтимизда чоп этилган бошқа инфографика ва мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>