• Бугунги сана: Juma, Noyabr 24, 2017

Ўзбекистон бош вазирининг виртуал қабулхонасига қандай мурожаат қилинади?

Ўзбекистон ҳукумат порталида мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz) очилди. Ҳозирча у тест режимида ишламоқда. Тест режими қачонгача давом этиши маълум қилинмаган.

“Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига 3 хил усулда: қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки ЎзЛиДеП ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ташриф буюриш орқали юборишингиз мумкин”, — дейилади виртуал қабулхонанинг бош саҳифасидаги мурожаатда.

Ҳукумат раҳбарига мурожаат қилишни истаган фуқаролар тўғридан-тўғри сайт орқали ёки (0 800) 210−00−00 телефон рақами ёхуд 1000 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, Бош вазирга ариза ва шикоятларини йўллаши, таклиф ва талабларини маълум қилиши мумкин. Қўнғироқлар бутун республика бўйлаб бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади.

Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш учун қайсидир бўлимга кириш шарт эмас. Шундоққина бош саҳифанинг ўзида, “Мурожаатни юборинг” деган қайднинг тагида ҳукумат раҳбарига мрожаат қилиш учун тўлдирилиши шарт бўлган майдон (графа)лар жойлаштирилган. Мурожаат шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тарзда тузилган.

pm-gov-uz-1

Даставвал фуқаро фамилияси, исми, отасининг исмини ёзади. Сўнгра ўзи яшаётган ҳудуд, туманни танлайди. “Манзил” номли жойга яшаш манзилини киритади (фуқаролар истакларига қараб доимий ёки вақтинча яшаш манзилларини кўрсатишлари мумкин, бу ҳақда қандайдир чекловчи қоида кўрсатилмаган).

Юқоридагилардан сўнг электрон почта, боғланиш учун телефон рақами (мобиль ёки стационар), фуқаронинг жинси, туғилган йили ва мақоми (банд-ишлайди, ишсиз, талаба, пенсионер)га доир маълумотлар киритилади. Электрон почта бўлиши шарт, акс ҳолда мурожаат қабул қилинмайди.

Агар фуқаро тадбиркорлик субъекти сифатида мурожаат қилаётган бўлса, у ҳолда махсус доирачага белги қўйиш талаб этилади. Бунинг учун курсорни доирачанинг устига олиб бориб, чап томонини босиш кифоя. Шунда янги бир майдонча пайдо бўлиб, у ерда тадбиркорлик субъекти номи ёзилиши керак.

pm-gov-uz-2

Бош вазирга айтмоқчи бўлган нарсангиз “Мурожаат матни”да акс эттирилиши лозим. Мурожаатингиз юзасидан қандайдир ҳужжат, хат ва ёзишмаларни ҳам юбориш зарурати туғилса, уларни сканер қилиб, “ZIP”ёки “RAR” форматда илова қилиш мумкин. Бунинг учун “Файлни танланг” функциясидан фойдаланилади.

Энг охирида Сизнинг робот эмаслигингизни текшириш мақсадида жорий қилинган бир талабни бажариш керак. У ҳам бўлса махсус майдончага сайт автоматик ҳаммага турлича белгилайдиган текшириш кодини тўғри киритиш керак. Ана шундан сўнг “Жўнатиш” тугмасини босасиз ва мурожаатингиз зум ўтмай қабул қилинади.

Сайт орқали мурожаат қилинганда, ариза ва шикоятнинг мақомини (жавоб берилган-берилмаганини) сайт орқали текшириш мумкин. Бунинг учун мурожаат рақами ва унинг ҳолатини текшириш кодини билишингиз талаб этилади. Мурожаатни юборганингиздан сўнг қуйидаги огоҳлантириш чиқади:

“Сизнинг мурожаатингиз муваффақиятли жўнатилди.

Диққат!!! Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:

Мурожаат рақами:

-*-;

Мурожаат ҳолатини текшириш коди:

-*-”.

Энг муҳим янгиликлардан бири, онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзонинг талаб қилинмаслигидир. 12 сентябрдан эътиборан давлат органларига сўров юборишдан олдин мажбурий тарзда электрон рақамли имзодан фойдаланиш жорий этилган бўлиб, бу кўпчилик учун бир оз қийинчилик туғдираётган эди. Ҳукумат раҳбари виртуал қабулхонасида бундай муаммо йўқ. Мурожаатлар қачонгача электрон рақамли имзосиз қабул қилиниши маълум қилинмаган.

“Газета.uz” нашри Вазирлар Маҳкамасидаги манбасига таяниб маълум қилишича, ҳукумат вазирлик ва идоралар, жойлардаги давлат бошқаруви органлари раҳбарларига виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш мажбуриятини юклаган. Бунда муаммоли масалаларни ечиш масаласига алоҳида урғу қаратилган.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар ариза, шикоят ва таклифлар бўйича ЎзЛиДеПнинг ҳудудий кенгашларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Шу боис ҳам мурожаат қилувчиларга енгиллик яратиш мақсадида сайтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳудудий кенгашлари манзиллари ва алоқа рақамлари жойлаштирилган.

“Tafsilot.uz” маълумоти:

Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат юбораётган фуқаролар қуйидаги қоидаларга амал қилиши талаб этилади:

  1. Жисмоний шахс сифатида мурожаат йўлласангиз фамилиянгиз (исмингиз, отангизнинг исми), яшаш жойингиз тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатингиз моҳияти баён этилган бўлиши шарт. Юридик шахс сифатида мурожаат йўлласангиз юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилиши талаб этилади.
  2. Алоҳида эътибор беринг! Туҳмат, ҳақорат сўзлар ишлатилган ва ёлғон хабар берувчи мурожаатларни тақдим этиш мумкин эмас.
  3. Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда мурожаатларингиз рад этилиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз:
  • одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар);
  • мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар
  1. Шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилган мурожаатини қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди.

Мазкур шартларнинг барчаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Улугбек Отамуратов Жавоб бериш
    1 yil олдин

    Мен ота-онам дан колган уй-жой тугрисида куп марта бош вазир кабул хонасига 2 хил усулда мурожат килиб келаман манга 15 кун деганди 1 ой утди мен хозир 3 та вояга етмаган фарзандларим билан бировларни уйига кун кечириб келмокдаман.Шу уйни бегона киши ноконуний хеч кандай хужжатсиз эгаллаб олган.Менга низоли булгани учун туман фукоралик судини хал килув карори ва туман хокимлиги тамонидан эшаллик хукукини белгилаб беришган лекин хал килиб беришомаяптди.Нима килишни билмаяпман боши берк кучага кириб колдим

    • Феруз Жавоб бериш
      10 oy олдин

      Эгалик хукукини Суд карори белгилаган болса, нима тускинлик киляпти? Хайдаб чикаринг тамом. Айб узизда, бушанглик килгансиз.

  • нодирбек Жавоб бериш
    2 oy олдин

    Хурматли юртбошчимиз Ш.М.Мирзиоев сиздан илтимос Андижон вилояти Мархамат туманигаям борин. Мадумар Тожибоев Мфй га

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>