• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Вилоятларда қачон видеокамералар ўрнатилади?

— Вилоятлардаги чорраҳаларга қачон видеокузатув мосламалари ўрнатилади?

Хайрулло Кўмаков, Термиз шаҳри

Саволга Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиев жавоб беради:

— Маълумки, Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага видеокузатув мосламалари ўрнатилган эди. Янги тизим шу йилнинг 15 мартидан ишга туширилди. Бунинг учун назорат қилинадиган ҳар бир объект — чорраҳа ҳаракатни назорат қилувчи, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлайдиган замонавий техник воситалар, интеллектуал детекторлар, контроллерлар, видеокамералар билан жиҳозланди. Натижада транспорт воситаларининг чорраҳалар олдида тўхтаб туриши 20-25 фоиз, транспорт двигателларидан чиқаётган заҳарли газлар 5-10 фоиз, ёнилғи сарфи 5-15 фоиз камайишига эришилаяпти.

Тез орада Ўзбекистонда видеокузатув мосламалари ўрнатишнинг иккинчи босқичи бошланади. Ушбу босқичда Тошкентнинг яна 280 чорраҳасига видеокузатув мосламалари ўрнатилади ва босқичма-босқич ишга туширилади.

Лойиҳанинг учинчи босқичида вилоят марказларидаги чорраҳаларга видеокузатув мосламалари ўрнатилиши йўлга қўйилади. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, айни пайтда Самарқанддаги 18 та асосий чорраҳага видеокамералар ўрнатилган бўлиб, улар синов тариқасида ишлаб турибди.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>