• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 17, 2017

Веб-сайт яратиш учун лицензия олиш шарт эмас

— Якка тартибдаги тадбиркор сифатида веб-сайтларни яратиш билан шуғулланмоқчи эдим. Бундай фаолият учун лицензия олиш шартми?

Абдужалил Набиев

Қибрай тумани

Саволга Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси ўринбосари Баҳромжон Олматов жавоб беради:

— Якка тартибдаги тадбиркор сифатида веб-сайтларни яратиш, умуман олганда, дастурий маҳсулотларни яратиш билан шуғулланиш учун алоҳида лицензия олиш шарт эмас. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бундай фаолият билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар берилган.

Сиз дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар миллий реестрига аъзо бўлиш орқали 2017 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фондига, бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиласиз ва яна бир қатор имтиёзлардан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>