• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Вазирингизни танийсизми: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

Ω Tafsilot.uz лойиҳаси

Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ўзи сайлаган депутатни, ўз вазирини, бошқа давлат органлари ва муассасаларининг раҳбарларини таниши, давлат органлари фаолиятидан хабардор бўлиши, кези келганда, уларнинг устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга қодир бўлиши зарур. Бу юртимизда давлат ва бошқарув органлари тизимида очиқлик, шаффофлик, ошкораликни, ушбу муассасаларни халққа янада яқинлаштиришга қаратилган сиёсатнинг асосий талабларидан бири ҳисобланади.

Айни шу мақсадни юзага чиқариш мақсадида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун, ушбу қонуннинг ижросини таъминлаш бўйича кўплаб идоравий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали ташкил этилди, вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтлари янги талабларга мослаштирилмоқда ва ҳ.

Биз ҳам мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшиш ниятида махсус лойиҳага қўл урдик: “Вазирингизни танийсизми” туркумида давлат ва бошқарув органлари раҳбарларининг таржимаи ҳоли, ушбу лавозимга тайинлангунча босиб ўтган йўли, эришган ютуқлари, шу билан биргаликда, зиммаларидаги мажбуриятлари, фуқароларни қабул қилиш кун ва соатлари ҳақида маълумот бериб бормоқчимиз. Танишинг, лойиҳамизнинг илк меҳмони — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович.

Мирзоҳидов Хуршид Мирсобирович

1971 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент электротехника алоқа институни тамомлаган. Мутахассислиги — радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение муҳандиси. Оилали, икки ўғил ва бир қизнинг отаси.

Меҳнат фаолияти:

2004 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлад ва жамият қурилиши академиясининг олий бизнес мактабини бизнесни бошқариш магистри унвони билан тамомлаган.

1994–1999-йиллари алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги корхоналарда турли лавозимларда ишлаган (Алоқа вазирлиги, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги).

1999 йилдан 2001 йилгача Почта ва телекоммуникацияни ривожланишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молия бўлими бошлиғи ва Жамғарманинг директори.

2001 йилдан 2002 йилгача “Ўзбектелеком” АК Бош директори ўринбосари.

2002–2003-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Алоқа ва ахборот технологиялари комплекси раҳбари котибиятининг мудири.

2003–2004-йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари лавозимини эгаллаган.

2004 йилнинг сентабридан декабрига қадар “Ўзбектелеком” АК Бош директори ўринбосари.

2004 йилдан 2006-йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири.

2006 йилдан 2009 йилгача “Ўзпроммашимпекс” давлат аксиядорлик компанияси бошқаруви раиси.

2009-2010-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари.

2010 йил ноябрдан 2012 йил феврал ойига қадар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари.

2012 йил февралдан октябр ойига қадар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори.

2012 йил октябр ойидан 2015 йил февралга қадар Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси.

2015 йил феврал ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Ахборот технолигиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири.

Мажбуриятлари: (сайтдаги ушбу катакча ҳозирча тўлдирилмаган)

Қабул кунлари: Ойнинг биринчи ва охирги хафталарининг пайшанба кунлари, соат 10:00 дан 12:00 гача.

Телефон: 238-41-07, 239-87-82 (факс)

Веб-сайт: mitc.uz

Электрон почта: info@mitc.uz

*       *       *

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳақида

ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

Вазирлик Ўзбекистон Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сонли Фармонига мувофиқ ташкил қилинган.

Вазирлик ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолияти юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

Вазирлик:

— ахборотлаштириш, электрон рақамли имзодан фойдаланиш, телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида махсус ваколатли орган;

— Ўзбекистон Республикаси Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини шакллантириш ва унинг самарали фаолиятини таъминловчи махсус ваколатли орган;

— юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолияти турларини лицензияловчи орган;

— 2013 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясининг ишчи органи;

— радиочастота органи ҳисобланади;

— Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини ташкилий-техник, норматив-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, мувофиқлаштириш, материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашга доир жорий тезкор ишларни бажаради;

— Халқаро электралоқа иттифоқида, Бутунжаҳон почта иттифоқида ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодаловчи орган ҳисобланади.

Вазирлик фаолиятининг асосий вазифа ҳамда йўналишлари қуйидагилардан иборат:

— ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида, “электрон ҳукумат”ни жорий этишда ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ахборот технологияларини ривожлантиришнинг жаҳон даражасидан келиб чиққан ҳолда миллий ахборот-коммуникация тизимини татбиқ этиш ва ривожлантириш юзасидан комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

— телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, шу жумладан, Интернет тармоғига кенг полосали уланишни кенгайтириш, телефон алоқаси, телевидение ва радиоэшиттиришнинг рақамли тизимларига тўлиқ ўтишни таъминлаш, алоқа ва телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни, шунингдек, радиочастотали спектрдан фойдаланишни давлат йўли билан бошқариш, лицензиялаш ва назорат қилиш борасидаги функсияларни амалга ошириш;

— “электрон ҳукумат”ни татбиқ этиш, вазирликлар, идоралар, компаниялар ва уюшмаларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборотлаштириш ва интерактив давлат хизматларини такомиллаштириш борасидаги фаолиятини идоралараро мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш, баҳолаш ва назорат қилиш бўйича давлат дастурларининг амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, давлат ахборот ресурслари ҳамда маълумот базаларини шакллантириш, сақлаш ва фойдаланишнинг ягона тизимини вужудга келтириш, идоралараро ахборот тизимларини яратиш ва бошқариш;

— Интернет тармоғининг миллий сегменти янада шакллантирилишини таъминлаш, мамлакатимизнинг турли йўналишлардаги замонавий веб-ресурсларини, шу жумладан, аҳолининг, хусусан, ёш авлоднинг ахборотга бўлган ва интеллектуал талаб-эҳтиёжларини қондириш мақсадида тармоқ ресурсларини ривожлантириш учун зарур техник ва қулай шарт-шароитларни яратиш;

— рақобатдош дастурий маҳсулотларнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини ва ички бозорини ҳамда уларга кўрсатиладиган хизматларни ривожлантиришга кўмаклашиш ва унинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида ва истеъмолчиларда замонавий дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини жорий этиш;

— ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва коммуникация тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилишнинг замонавий технологияларини татбиқ этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмани янада ривожлантириш;

— замонавий коммуникация воситалари соҳасида илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа соҳаларида шундай ишларни ташкил этиш;

— алоқа, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, устувор лойиҳаларни амалга ошириш, радиочастоталик спектрдан самарали фойдаланиш учун ҳамда вазирлик фаолияти доирасига кирувчи бошқа йўналишлар бўйича хорижий инвестицияларни жалб этиш.

Вазирликнинг расмий веб-сайти (www.mitc.uz)

маълумотлари асосида тайёрланди

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>