• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Вазирингизни танийсизми: Ўзбекистон Халқ таълими вазири

Ω Tafsilot.uz лойиҳаси

“Вазирингизни танийсизми” лойиҳаси давом этади. Tafsilot.uz бу сафар келажагимиз эгалари бўлган ёш авлоднинг таълим-тарбияси, уларнинг униб-ўсиб, эртага қандай инсонлар бўлиб улғайишлари учун масъул бўлган вазирлик раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири таржимаи ҳоли, босиб ўтган йўли, фаолияти билан таништиришни мақсад қилди.

  Ulugbek_Inoyatov.

Иноятов

Улуғбек

Ильясович

1962 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

1985 йили Тошкент политехника институтини, 1998 йили Тошкент молия институтини тамомлаган.

19851989йиллари Тошкент политехника институти асcистенти;

19891993йиллари Тошкент политехника институти докторанти;

1993—1999-йиллари Тошкент архитектура қурилиш институти иқтисодиёт факультети деканининг ўринбосари, факультет декани, ўриндошлик асосида “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси доценти;

19992003йиллари Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи директори, ўриндошлик асосида Тошкент архитектура қурилиш институти “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси профессори;

2003—2006-йиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати Таълим ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш бўйича гуруҳининг бош консультанти;

20062011йиллари Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи директори;

20112013йиллари Тошкент давлат педагогика университети ректори;

2013 йил 8 февралда давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимига тайинланган.

Педагогика фанлари доктори, профессор.

*      *      *

Қабул куни: ҳафтанинг душанба куни соат 16.00 дан 18.00 гача

Телефон: 239-17-30, 239-40-77(факс)

Электрон почта: info@xtv.uz

*      *      *

Ўзбекистон халқ таълими вазирининг вазифалари:

Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга ошириш ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг вазирлик фаолиятининг алоҳида ўз йўналишларига раҳбарлиги ва идоравий мансуб органлар ва муассасалар ишлари учун жавобгарлик даражасини белгилаш;

вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида унинг штат жадвалини, шунингдек вазирлик марказий аппаратининг, идоравий мансуб органлар ва муассасаларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;

вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, вазирлик тизимига кирувчи идоравий мансуб бошқа муассасаларнинг низом (устав) ларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

республика юқори раҳбар идоралари билан алоқа қилиш, вазирлик ва унинг ҳайъати ишларига раҳбарлик қилиш, қабул қилинган қарорлар, буйруқларни бажарилиши устидан умумий назорат қилиш;

вазирлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини, вазирлик тизимига кирувчи идоравий мансуб бошқа муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

вазирликнинг марказий аппарати раҳбар ходимлари билан ишлаш, улар ишларини режалаштириш, тизимдаги раҳбар ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш;

вазирлик номенклатурасига кирувчи раҳбар кадрлар заҳирасини, улар билан ишлаш тизимини шакллантириш;

барча бошқарма ва бўлимлар иш фаолиятини умумий назорат қилиш;

молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ишларини назорат қилиш;

вазирлик аппарати ходимларининг ижро интизомига риоя қилишларини умумий назорат қилиш;

ўқув-тарбия жараёнига ахборот коммуникацион технологияларини самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

ҳайъат йиғилишларини ҳамда ишлаб чиқариш йиғилишлари режаларини тасдиқлаш ва ўтказиш;

жисмоний тарбия бўйича халқ таълими тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ўсиб келаётган авлодни жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланишига оммавий жалб қилиш, таълим муассасаларида болалар спортини ривожлантириш, уларнинг спортбазасини мустахкамлаш;

вазирликнинг ваколатлари доирасидаги молиявий хўжалик ишлари юритилишига умумий раҳбарлик қилиш масалалари.

*      *      *

Вазирнинг вазифаларни амалга оширувчи тузилмалар ва Республика ташкилотлари:

Кадрлар бошқармаси;

Барча тегишли бошқарма ва бўлимлар;

Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси;

Назорат ва таҳлил бошқармаси;

Юридик маслаҳатчи.

Вазирликнинг расмий веб-сайти (www.uzedu.uz)

маълумотлари асосида тайёрланди

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Ilkhom Mirvaliev Жавоб бериш
    2 yil олдин

    keyingi safar Sog’likni Saqlash Vaziri haqida ham yozinglar, iltimos

  • Абдукахор Жавоб бериш
    11 oy олдин

    Бекобод шахар «Янги хаёт» МФЙ. Фукородари номидан
    Хурматли Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Иноятов Улуғбек Ильясович
    Бекобод шахар «Янги хаёт» махала фукоролар йигини Сизга шуни мълум киладики.
    «Янги хаёт» махалласи Бекобод шахридаги энг муамоли махалаларидан хисобланади. Бир неча бор олдинги Депутатларга ва юкори ташкилотларга ёрдам сураб мурожат этган эдик, лекин хеч бир натижа булмияпти. Бизнинг махаламиз 1987-йил янги ташкил этилиб, якка тартибда уйлар курилиб ахолии 28 йилдан бери яшаб келияпти Махалада 10 та куча 450 та хужалик, 1660 нафар ахолии яшайди, шундан 300 нафари мактаб укувчиларини ташкил этади.
    Махалада 28 йилдан бери хеч кандай кулайликлар килинмаган. Махалада йуллар ачвальт килинмаган. Махалада 10та куча булиб, шундан факат 2та кучада эл. сталбалар утказилган,8 та кучада эл. сталбалар урнатилмаган. Махалада ичимли сув 4та кучага урнатилмаган. Махаллада мактаб йук, болалар 14-дехадаги 5-умумталим мактабига ва бошка мактабларга катнаб йул кира тулаб укишади. Мактабга катнаб укийдиган болалар 6 марта авто халокатга учраб, шундаан 2 та мактаб укувчиси вафот этди.1 та укувчимиз бир умрга ногирон булиб колди. 2 та укувчи кули-оёги синиб даволаниб чикди.6 та укувчи енгил тан жарохати олиб,даволаниб соглиги тикланди.
    Махалада кучалар асфал килинмаган, киш кунлари йуллар лой булиб кетиокда ва мактабга катнаш учун ката кийинчилик тугдирмокда.
    Мактаб укувчиларини мактабга бормай колишлари хам купайиб бормокда. Бу эса мактаб болаларини талим тарбиясига ката таъсир курсатмокда.
    Бу 2016-йил Хурматли Призидентимиз «Соглом бола йили» Давлат дастурида оилада меҳр- муҳаббат ва ўзаро хурмат, юксак маънавий-аҳлокий қадриятларни шакллантириш, ёш оилаларни моддий кўллаб-кувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза килишни таъминлаш, ёш авлод ўз салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитлар яратиш каби биринчи даражали вазифалар белгиланди.
    Бу 2016-йил Хурматли Призидентимиз «Соглом бола йили» да биз «Янги хаёт» махала фукороларини илтимосини ерда колдирмаслилигингизга, махаллага мактаб кури шва йулларимизни асфальтлаштиришда амалий ёрдам беришингизни илтимос киламиз.
    «Янги хаёт» махала фукоролар номидан:
    «Янги хаёт» махала фукоролари:
    1.Азимов А.2.Ишанкулов А. 3.Мамазокиров Х. 4. Мирзамаметов А. 5.Джалилова Ш. 6.Авлояров К. 7.Назиров А. 8. Рузиматова Б.9.Курбонов Г. 10.Атаева Р.

    • Адҳам Ўрол ўғли Жавоб бериш
      11 oy олдин

      Ҳурматли ариза муаллифлари!
      Қайсидир вазирлик, ташкилот ва идорага мурожаат қилишнинг ўз тартиб-қоидалари, талаблари бор. Азизангиз шахсий ёки электрон имзонгиз билан тасдиқланиши керак. Шундагина у қабул қилинади ва кўриб чиқилади. Қолаверса, Халқ таълими вазири У.Иноятов бизнинг сайтимизда қолдирган ушбу изоҳи-мурожаатингизни ўқиши эҳтимолдан йироқ.
      Ҳурмат билан сайт маъмури.

  • Каримберди Турамурод Жавоб бериш
    5 oy олдин

    Бошқа вазирлар ҳам керак эди. Масалан, Ички ишлар вазири, Мудофаа вазири, СНБ бошлиғи, …
    Умуман, барча вазирликлар. Аслида ВАЗИРЛИКЛАР ҳақида бир мақола берсангиз яхши бўларди, нечта вазирлик, нечта вазирлик мақомидаги қумита ё бош9қарма бор ва ҳоказо.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>