• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Вазирингизни танийсизми: Ўзбекистон ташқи ишлар вазири

Ω Tafsilot.uz лойиҳаси

“Вазирингизни танийсизми” лойиҳаси давом этади. Tafsilot.uz бу сафар мамлакатимизнинг ташқи сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқарув органи раҳбари — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири таржимаи ҳоли, босиб ўтган йўли, фаолияти билан таништиришни мақсад қилди.

Камилов

Абдулазиз

Ҳафизович

1947 йили 16 ноябрда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган.

Миллати — ўзбек.

Оилавий ҳолати: оилали, бир нафар фарзанди бор.

Маълумоти олий. СССР Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясини тамомлаган.

Тарих фанлари номзоди илмий даражаси, фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабасига эга.

Араб ва инглиз тилларини билади.

«Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари, «Ўзбекистон белгиси» ва «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

19731976йилларда ССЖИнинг Ливандаги элчихонаси атташеси;

19781980-йилларда Шарқшунослик институти аспиранти;

19801984-йилларда ССЖИнинг Суриядаги элчихонаси 2-котиби;

1984—1988-йилларда ССЖИ Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ бўлимининг ходими;

1988—1991-йилларда ССЖИ Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтининг катта илмий ходими;

19911992йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси;

19921994йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари;

1994 йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

19942003йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири;

19982003йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори;

2003 йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташқи-сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси;

2003—2010-йилларда Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси;

2004—2010-йилларда Ўзбекистон Республикасининг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Канададаги фавқулодда ва мухтор элчиси;

20082010йилларда Ўзбекистон Республикасининг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Бразилия федератив республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси;

20102012йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

2012 йилнинг январидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири.

*        *        *

Мажбуриятлари:

— вазирлик марказий аппарати ҳамда вазирлик тасарруфидаги муассаса ва ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади;

— хорижий расмий шахсларни қабул қилади;

— ТИВ доирасидаги давлат протоколи масалалари ва Матбуот хизмати фаолиятини, ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаларида кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ барча масалалар бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштиради.

*        *        *

Қабул кунлари: Ойнинг биринчи ва охирги хафталарининг пайшанба кунлари, соат 10:00 дан 12:00 гача.

Телефон: 233-64-75

Факс: 239-15-17

Электрон почта: mfa@tiv.uz

Вазирлик адреси: 100029, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 9-уй

Вазирликнинг расмий веб-сайти (www.mfa.uz)

маълумотлари асосида тайёрланди.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>