• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 24, 2017

Вазирингизни танийсизми: Соғлиқни сақлаш вазири

“Вазирингизни танийсизми” лойиҳаси давом этади. Tafsilot.uz бу сафар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири таржимаи ҳоли, босиб ўтган йўли, фаолияти билан таништиришни мақсад қилди.

 a_v_alimov

 Алимов

Анвар

Валиевич

1955 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

1978 йили Ўрта Осиё медицина педиатрия институти педиатрия факультетини мувофаққиятли битирган, мутахассислиги болалар анестезиолог-реаниматологи.

19781980йиллари Ўрта Осиё медицина педиатрия институти болалар хирургияси кафедрасининг анестезиология ва реаниматология курси клиник ординатори.

19801982йиллари Ўрта Осиё медицина педиатрия институти болалар хирургияси кафедрасининг анестезиология ва реаниматология курси катта лаборанти.

1981 йили номзодлик диссертациясини мувофаққиятли химоя қилиб тиббиёт фанлари номзоди илмий даражага эга бўлди.

19821987йиллари Ўрта Осиё медицина педиатрия институти болалар хирургияси кафедрасининг анестезиология ва реаниматология курси ассистенти.

19871993йиллари Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ассистенти, доценти, ўқув-услубий марказининг бошлиғи, педиатрия факультети декани.

19931994йиллари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи.

1994 йили докторлик диссертациясини химоя қилиб, тиббиёт фанлари доктори илмий даражага эга бўлди.

19941999йиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фан, таълим ва ижтимоий муаммолар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати консультанти, етакчи консультанти.

19992009йиллари Тошкент педиатрия медицина институти ректори.

20092012йиллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

2012 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор.

*       *       *

Қабул куни: ҳафтанинг пайшанба куни соат 16.00 дан 18.00 гача

Телефон:+998 (71) 239-48-08

Факс:+998 (71) 244-10-33

Электрон почта:  info@minzdrav.uz

Веб-сайт: www.minzdrav.uz

Манзил: Тошкент шаҳри, 100011, Шайхонтаҳур тумани, Навоий кўчаси, 12

ssv_xarita

*       *       *

Мажбуриятлари, вазифалари, ҳуқуқлари:

Вазирлик ва унга қарашли муассасалар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва корхоналар фаолиятини ташкиллаштириш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш;

Вазирлик ҳайъатининг фаолиятини бошқаради;

Вазирлик ишини режалаштириш ва унинг бажарилиши устидан назоратни олиб боради;

ўз ваколати доирасида буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда ўзига қарашли барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек соғлиқни сақлашнинг ҳудудий органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади;

Вазирлик тасарруфига киритилган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;

Вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради;

Вазир ўринбосарлари ва Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларининг улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппарат тузилмасини ва штат жадвалини, Вазирлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирликка қарашли муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг низомлари ва уставларини тасдиқлайди;

Вазирлик марказий аппарати ходимларини ва Вазирликка қарашли муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг раҳбарларини белгиланган номенклатурага мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларини, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бош врачини, шунингдек вилоятлар тиббий ташхис марказлари, туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларини тегишли ҳудуд ҳокимининг тавсиясига кўра лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Вазирлик марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди;

алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва мукофотлар беришга белгиланган тартибда тақдим этади;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга.

Вазирликнинг расмий веб-сайти (www.minzdrav.uz)

маълумотлари асосида тайёрланди


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>