• Бугунги сана: Seshanba, Sentabr 19, 2017

Вазирингизни танийсизми: Ўзбекистон молия вазири

“Вазирингизни танийсизми” лойиҳаси давом этади. Tafsilot.uz бу сафар Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари — Р.С.Азимовнинг таржимаи ҳоли, босиб ўтган йўли, фаолияти билан таништиришни мақсад қилди.

Рустам Содиқович Азимов

Таржимаи ҳоли:

1958  йили 20 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган (Таниқли ўзбек олими, академик Содиқ Азимовнинг фарзанди).

Миллати — ўзбек.

Маълумоти — олий. Тошкент давлат университетининг тарих факультети (кундузги бўлим) ва Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш муҳандислик институти (сиртқи бўлим), Оксфорд университетининг магистратураси тамомлаган.

Мутахассисликлари — тарихчи, иқтисодчи, молиячи.

Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга.

Оилавий ҳолати: оилали, икки нафар қизи бор.


Меҳнат фаолияти:

1982—1988-йилларда “Фотон” заводи, Жиззах ва Тошкент вилоятлари партия ташкилотларида турли ижроия ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган;

19901991-йилларда “Ипак йўли“ банки бошқаруви раиси;

1991—1998-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси (1992 йилдан бир вақтнинг ўзида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раиси);

1998—2000-йилларда Ўзбекистон молия вазири (2000 йилнинг 11 февралида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан молия вазирлигига қайта тасдиқланган);

2000 йилнинг 1 августидан Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири — Умумиқтисодий прогнозлар комплекси раҳбари;

2000 йилнинг 8 ноябридан Ўзбекистон макроиқтисодиёт ва статистика вазири (2002 йил 24 декабрда мазкур вазирлик тугатилган);

2003 йилнинг 22 январидан Ўзбекистон иқтисодиёт вазири — Умумиқтисодий прогнозлар комплекси раҳбари;

2005 йилнинг 25 июлидан Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири— Умумиқтисодий прогнозлар ҳамда Истеъмол товарлари ва савдо комплекслари раҳбари;

2005 йилнинг 22 ноябридан Ўзбекистон молия вазири;

2005 йилнинг 29 декабридан Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари — молия вазири — Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари;

2008 йилнинг 4 ноябридан ҳозирги кунгача — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Молия вазири, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари.

_____________________________________

Бундан ташқари 2001 йилдан буён Қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш республика комиссияси; Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳукумат комиссияси; Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгашининг раиси.

Tafsilot.uz изоҳи

Ўзбекистон молия вазирлигининг расмий сайтида вазирнинг таржимаи ҳоли ҳақида етарли маълумот берилмаганлиги сабабли юқоридагилар Википедия ва интернетдаги бошқа манбалар асосида тайёрланди

*        *        *

Қабул кунлари: Ойнинг биринчи ва учинчи сешанбаси, соат 16:00 дан 18:00 гача.

Телефон: 233-70-73

Факс: 244-56-43

Веб-сайт: www.mf.uz

Электрон почта: info@mf.uz

Вазирлик адреси: 100029, Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5.

moliya_vazirligi_adresi

Мана бу ерга боссангиз, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали вазирнинг қабулига ёзилишингиз мумкин. Қуйидаги ҳаволалар орқали Молия вазирининг ўринбосарлари, вазирлик таркибий тузилмаси ҳамда матбуот хизмати ҳақида маълумот оласиз.

*        *        *

Вазирлик тузилмаси

moliya_vazirligi_tuzilmasi

*        *        *

Вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Республика йўл жамғармаси

Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси

Республика мақсадли китоб жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси

Ўқув маркази

Ахборот-ҳисоблаш маркази

“FONON” ИИЧТ

*        *        *

Вазирликнинг функциялари:

  • республика йиғма молия балансининг молиявий ресурсларини шакллантиришнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли истиқболни белгилашларини тузиш ишида, шунингдек, умумреспублика мақсадли бюджетдан ташқари пул жамғармаларини шакллантиришда қатнашади, уларни ташкил этиш, фойдаланиш ва миқдорлари тартиби, Ўзбекистон Республикаси минтақалари томонидан мазкур пул жамғармаларига маблағ ажратиш квоталари тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди;
  • республика ва маҳаллий бюджетларни шакллантиришнинг янги усуллари асосида ҳудудий молия-бюджетни, солиқни режалаштиришни такомиллаштиради, молия-бюджетни ва солиқни режалаштириш, нарх белгилаш, халқ хўжалиги ва ижтимоий-маданий соҳани маблағ билан таъминлаш соҳасида услубий раҳбарликни амалга оширади, республика ва маҳаллий бюджетлардан сарфланаётган харажатлар сметасини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этишнинг умумий қоидаларини белгилайди;
  • амалдаги қонунчиликка мувофиқ бюджетни тузиш ва ижро этиш ишларини ташкил этади;
  • республика вазирликлари, идоралари ва корхоналари томонидан республика бюджетининг ижро этилишини, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва республиканинг бошқа банклари томонидан бюджетнинг касса ижроси қоидаларига риоя қилинишини, шунингдек, банклар томонидан капитал сармояларни маблағ билан таъминлашни ва бюджет маблағлари ҳисобидан рўёбга чиқариладиган бошқа тадбирларни назорат қилишни амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда республика бюджети ижросига тегишли масалаларни ҳал қилади;
  • жорий йилда республика бюджети ва валюта режасининг бажарилиши юзасидан ҳисобот тайёрлайди ва уни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
  • халқ хўжалиги тармоқлари ва минтақалар иқтисодиёти ва молияси ҳолатини таҳлил қилади, вазирликлар ва идораларга, шунингдек, маҳаллий бошқарув органларига корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда молия-иқтисод ишларини ташкил этиш бўйича услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатади, молия-кредит механизмини такомиллаштириш, жамғарма фонди ва истеъмол фонди ўртасидаги мутаносибликни такомиллаштириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқаришнинг молиявий жиҳатлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади.

*        *        *

Вазирликнинг вазифалари:

  • молия тизимининг, солиқ ва нарх-наво сиёсатининг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига фаол таъсир кўрсатишини, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишини, миллий даромаднинг, корхоналар ва ташкилотлар даромадларининг ва бошқа молиявий ресурсларнинг ўсишини таъминлаш, молия-кредит воситаларининг хўжалик механизмининг бошқа элементлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш;
  • республиканинг молиявий ресурсларини ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва фан-техника тараққиётининг устивор йўналишларига жамлаш, ижтимоий ривожланишни жадаллаштириш, маълум мақсадга йўналтирилган яхлит халқ хўжалиги дастурларини маблағ билан таъминлаш, зарур молия, валюта резервларини ташкил этиш;
  • раҳбарликнинг иқтисодий усуллари, узоқ муддатли меъёрлар ва нормативлардан кенг фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш, молиявий ресурсларни режалаштириш ва улардан фойдаланиш масалаларини ҳал этишда марказлаштирилган асосларни минтақаларнинг ўзини ўзи бошқаруви, корхоналар, бирлашмалар, ташкилотларнинг мустақиллиги билан қўшиб олиб бориш асосида молия, суғурта, нарх белгилашнинг давлат томонидан бошқарилишини такомиллаштириш;
  • молия ва нарх механизмининг аксил харажат йўналишини ошириш, уни ресурсларнинг барча турларидан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш томон йўналтириш, нобудгарчиликларни бартараф этиш, ишлаб чиқариш ва муомала чиқимларини камайтириш, фойда (даромад)ни кўпайтириш;
  • молия, бюджет, валюта ва солиқни режалаштириш ва маблағ билан таъминлаш усулларини такомиллаштириш;
  • суғурта муносабатлари барча қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги суғурта ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш.

Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Рустам Азимов: Шавкат Мирзиёев — Ислом Каримовнинг сиёсий фарзанди, сиёсий меросхўри | ТАФСИЛОТ Жавоб бериш
    1 yil олдин

    […] Вазирингизни танийсизми: Ўзбекистон молия вазири […]

  • Elmurod Жавоб бериш
    10 oy олдин

    Rustam Azimov moliya tizimidagi siyosatlari judayam kerakli va foydalidir

  • Moliya vazirining birinchi o‘rinbosari lavozimidan ozod etildi - Korrespondent Жавоб бериш
    2 oy олдин

    […] Foto: Tafsilot.uz […]

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>