• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Вазирингизни танийсизми: Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири

“Вазирингизни танийсизми” лойиҳаси давом этади. “Tafsilot.uz” бу сафар иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш пухта ўйланган стратегияси ишлаб чиқилишини ташкил этиш, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни, республиканинг, минтақаларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши даражасини комплекс равишда изчил таҳлил қилиш, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг ривожланиш тенденсияларини ўрганиш, соҳадаги мавжуд номутаносибликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини асослаш; мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақалар, тармоқлар ва иқтисодиёт секторлари бўйича қисқа ва ўрта муддатли прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган вазирлик раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири таржимаи ҳоли, босиб ўтган йўли, фаолияти билан таништиришни мақсад қилди.

          Саидова Галина Каримовна             Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири

 

1956 йили Самарқанд шаҳрида туғилган.

Миллати — ўзбек.

Маълумоти олий, 1977 йилда Самарқанд кооператив институтини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

2011 йилнинг августида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири лавозимига тайинланган.

Меҳнат фаолияти:

1987—1991-йиллар — Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси халқ истеъмол моллари ва хизматлар бўлими бошлиғи;

1992—1992-йиллар — “Тошкент” биржаси акционерлик бирлашмаси бошқаруви раиси ўринбосари;

1992—1994-йиллар — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори;

1994—1997-йиллар — Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари;

1997—2002-йиллар — Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи;

2002—2003-йиллар — Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси;

2003—2005-йиллар — Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари — Макроиқтисодий ва умумиқтисодий прогнозлар комплекси раҳбари — Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси;

2005—2006-йиллар — Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;

2006—2008-йиллар — Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

2008—2010-йиллар —  Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори;

2010—2011-йиллар — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири;

2011 йилнинг августидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири.

*      *      *

Мажбуриятлари:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда вазирликка юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;

марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлик фаолиятининг айрим йўналишларига раҳбарлиги юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;

Вазирлик марказий аппарати бўлинмалари ва унга қарашли ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати штатлар рўйхатини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.

Иқтисодиёт вазирлиги таркибий тузилмаси

*      *      *

Қабул кунлари: ҳафтанинг ҳар душанба куни, соат 15:00 дан 17:00 гача.

Телефон: 232-65-00

Факс: 232-63-72

Веб-сайт: mineconomy.uz

Электрон почта: info@mineconomy.uz

Вазирлик адреси: 100029, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчаси, 9-уй

Мана бу ерга боссангиз, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали вазирнинг қабулига ёзилишингиз мумкин. Қуйидаги ҳаволалар орқали Иқтисодиёт вазирлиги ҳақидаги умумий маълумотлар, унинг асосий функциялари, вазирнинг ўринбосарлари, вазирлик таркибий тузилмаси ҳамда унинг таркибидаги ташкилотлар ҳақида маълумот оласиз.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>