• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар бир вақтнинг ўзида 2 нафар қариндоши билан учрашиши мумкин​

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари (изолятор)да сақланаётган шахсларга бир вақтнинг ўзида икки нафар вояга етган қариндоши билан учрашиши мумкин. Учрашув вақти 2 соатдан ошмаслиги керак. Шахсни тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган ёки маст ҳолатда келган шахс билан учрашувга йўл қўйилмайди. Бу «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган ички ишлар вазирининг махсус буйруғида кўзда тутилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) расмий сайтида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари тасдиқланган. Мазкур ички тартиб қоидаларда вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳуқуқига кириш ва ундан чиқиш, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига олиб келинган шахсларни қабул қилиш ва камераларга жойлаштириш, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида шахсларни шахсий тинтувдан ўтказиш, уларнинг бармоқ изларини олиш, шунингдек, ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечириш, тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб қўйиш, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг моддий-маиший ҳамда тиббий-санитария таъминоти, уларни меҳнатга жалб этиш каби муҳим бандлар белгиланган.

Шунингдек, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга бир марта ЭКИҲнинг 30 фоизгача бўлган суммага нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишга, белгиланган оғирликдаги битта посилка (бандероль) ва 12 килограммгача озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 2та йўқлов олишга рухсат этилади.

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган ҳомиладор ва болали аёллар, вояга етмаганлар, шифокор хулосасига кўра даволанишга ва кучайтирилган овқатга муҳтож деб топилган беморлар, I ва II гуруҳ ногиронлари учун йўқловларнинг сони ва оғирлиги чекланмайди.

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар тегишли шароитлар мавжуд бўлганда изолятор ҳудудида ўз хоҳишларига кўра меҳнатга жалб этилиши мумкин (иш ҳақи миқдори ЯТС (ягона тариф сеткаси) биринчи разрядидан кам бўлмаслиги лозим). Уларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш тақиқланади, камерани тозалаш бундан мустасно.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>