• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Ўз вақтида олинмаган пенсия

Фуқароларнинг турли сабабларга кўра узоқ муддат давомида олмаган пенсиялари тўлаб бериладими?

Абдураҳим Дўстов,

Олот тумани

 

Саволга Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари Маҳмуджон Зиядуллаев жавоб беради:

— Фуқаролар томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия уни олиш учун мурожаат қилишдан олдинги уч йилдан ортиқ бўлмаган вақт учун тўланади. Бунда ўтган давр мобайнида иш ҳақи миқдорларининг оширилиши ҳисобга олинади. Бир йил (12 ой) учун берилиши керак бўлган пенсия бирйўла тўланса, ундан зиёди ойлик пенсия миқдоридан ортиқ бўлмаган тенг улушларда тўланади.

Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган пенсия суммаси ўтган муддат давомида иш ҳақи миқдорларининг оширилиши ҳисобга олинган ҳолда муддат чекланмасдан тўланади.

Пенсионер доимий яшаш учун Ўзбекистондан ташқарига кўчиб кетган тақдирда олинмаган пенсия бирйўла тўланади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>