• Бугунги сана: Dushanba, Noyabr 20, 2017

«Uzmobile» «Ёшлар» тариф режасини тақдим этди. Тариф режа ичида мулоқот мутлақо бепул!

«Uzmobile» миллий мобил алоқа оператори Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда махсус ижтимоий лойиҳа — янги «Ёшлар» тариф режасини тақдим этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур тариф режасининг жорий этилиши Ўзбекистон бўйича миллионлаб ёшларга бир тармоқда бирлашиш, ҳақиқатдан ҳам ёшлар учун сифатли ва хамёнбоп нархдаги алоқа имконини беради. Тариф режа ичида мулоқот бепул.

Тарифга уланишнинг ягона шарти Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига аъзолик бўлиб ҳисобланади. Бунинг учун reg.yi.uz ҳаволаси орқали Ёшлар иттифоқига электрон тарзда аъзо бўлиш кифоя.

Фото: «Facebook»/«O‘zbekiston yoshlar ittifoqi»

«Ёшлар» тариф режаси абоненти ҳар ой ўз ҳисобини беш минг сўмга тўлдириб бориб, тармоқ ичида бепул мулоқот қилиш имконига эга бўлади, тармоқ ичида ва Ўзбекистон бўйлаб чиқувчи алоқанинг 1 дақиқаси – 25 сўм, 1 мегабайт интернет – 25 сўм, 1 халқаро SMS– 500 сўм. Барча кирувчи қўнғироқлар бепул.

«Uzmobile» миллий мобил алоқа оператори келгусида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятига оид барча хабарларни смс тарзида абонетларга етказиб туриш ҳам режалаштирилганини маълум қилди.

    Фото: «Facebook»/«O‘zbekiston yoshlar ittifoqi»

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>