• Бугунги сана: Juma, Avgust 18, 2017

Уйда ташкил этилган иссиқхонага солиқ солинмайди

— Уйимизда иссиқхона ташкил этиш ниятимиз бор. Алоҳида ер олмасдан, ҳовлимиздаги бўш ерга иссиқхона қурсак, даромадимиздан қанча солиқ тўлаймиз?

Элбек Ҳайитов

Янгийўл тумани

Саволга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Одилхон Рустамов жавоб беради:

— Солиқ кодексининг 179-моддаси 12-бандига мувофиқ жисмоний шахсларнинг уй хўжалигида, шу жумладан, деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадларига (манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари бундан мустасно) солиқ солинмайди.

Мазкур даромадлар солиқ тўловчи маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг бошқарувлари томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган тақдирда, солиқ солишдан озод қилинади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>