• Бугунги сана: Payshanba, Dekabr 14, 2017

Европалик олимлар тарихчиларга ўтмишни кўриш имконини бермоқда

Қандай қилиб виртуал реаллик йўқотилган тарихий меросни сақлашга ёрдам беради?

“Евроньюс” Европа тадқиқотлар лойиҳаси олимларининг Германиядаги Берген-Бельзен концлагери ёдгорлигини ўрганиш имконини берадиган ихтироси билан танишди.

Тарихчи Штефани Биллиб ёдгорлик бўйлаб экскурция ташкил этаркан, жумладан, шундай дейди:

— Бугун бу жой аслида бўш ётган қуруқ ергина холос. Бу ерда концлагерлар давридан қолган вақтинчалик иморатлар ёки бошқа қандайдир иншоотлар йўқ. Улар бузиб юборилган, аммо бу ерда биз яратган планшетлар билан юрар экансиз, йўқ қилинган бинолар экранда жонланганини кўрасиз ва уларни аслида қандай бўлган бўлса, шундайлигича тасаввур қиласиз. Бу жуда катта ёрдам беради.

Дарҳақиқат, бугун бу жой оддий ўрмонга ўхшаб кўринади. Бироқ иккинчи жаҳон уруши йилларида бу ерда жойлашган концлагерда 70 мингга яқин одам ҳалок бўлган.

Бу ерга экскурцияга келган ўқувчиларга урушдан сўнг вайрон қилинган лагернинг дастлабки тузилишини худди аслидагий аниқ акс эттирадиган планшетлар берилди.

Экскурцияга келган ўқувчилардан бири Бенедикт Штайнбах шундай дейди: “Бугун мен шунча нарсани билиб олдим. Бу ерда содир бўлган воқеалар — ҳақиқий даҳшат! Бу ерда оммавий мозорлар, болалар қабристонлари, одамлар ёқилган крематорийларни кўриш мумкин. Бу жуда ҳам ваҳимали, қўрқинчли. Мен бугун кўп нарсани ўргандим ва тушуниб олдим.

— Ушбу планшет ва илова оддий дарс материалларига нисбатан ўқувчиларни анча кўпроқ ўқиб-ўрганишга рағбатлантиради. У ёшларни осонгина ўзига ром қилиб олади, — дейди ўқитувчи Ян Фрехмарк.

Штефани Биллиб тарихчининг бундай таассуротидан ажабланмайди. “Бу жойдаги тарихни тушуниш жуда қийин, бу инсоният шууридан ташқаридаги нарса. Шундай экан, ўша воқеаларга руҳан яқинлаштиришга хизмат қиладиган исталган ускуна қўшимча ёрдам бўлиб хизмат қилади.

Илова Барселонадаги “Помпеу Фабра” университети қошида хорижлик олимлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилди. У  ҳақиқатга яқинлаштириш тамойили — виртуал объектларнинг ҳақиқий оламга интеграцияси бўйича ишлайди. Шу тарзда концлагерга ташриф буюрганларга тарихни, ўтмишда бўлиб ўтган ҳодисаларни интерактив равишда ўрганиш имконияти тақдим этилади.

— Биз тарихий қайта қуришга мўлжалланган ўқув парадигмасини яратдик, — дейди психолог Пол Вершуре. — Ушбу моделнинг аҳамияти унинг интекрактивлигида. Бу ерда макон нафақат ўтмишнинг лангари, балки шу билан бирга хотирамиз ва тажрибамизни кенгайтиришга ёрдам берувчи мустақил ҳаракатдаги муҳит ҳамдир. Худди шу нарсага эришиш мақсадимиз эди. Биз келажак авлодларга тарихни сўзлаб бера олишимиз, шунингдек, ўз тажрибамизни тарихий маълумотлар асосида шакллантира олишимиз шарт.

Платформа лагер жойлашган ҳудуднинг турли даврлардаги учўлчамли моделларини — хариталарини, ҳақиқатдагига анча яқинлаштирилган оьъектлар, тарихий ҳужжатларнинг сканер қилинган вариантлари ва бошқа кўп нарсаларни ўзида бирлаштиради. Буларнинг барчаси дастурчилар ва компьютер графикаси бўйича мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли амалга ошди.

Олимларнинг айтишича, улар лагерга келувчилар эҳтиёжи учун янада кўпроқ иловаларни ўзлаштириш ниятида. Педагоглар ҳам ушбу янгиликни ўқув жараёнининг бир қисмига айлантиришга ундашмоқда.

Манба: euronews 


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>