• Бугунги сана: Seshanba, Oktabr 17, 2017

Туякашларнинг қай бири ҳақ?

Кунларнинг бирида шаҳар қозиси олдига икки туякаш бир можарони ҳал қилиш учун келишибди.

— Икковимиз бир бўлиб, қирқ тиллага битта туя сотиб олган эдик. Туя учун мен ўн тилла, шеригим ўттиз тилла сарфлаганди. Кейин биз анча вақтгача одамларнинг юкини ташиб кун кечира бошладик. Ишлаб топган пулимизнинг бир чорагини мен, уч чорагини шеригим оларди. Фалокатни қарангки, бир куни дарёдан кечиб ўтаётганимизда туямиз сувга чўкиб кетди. Энди шеригим мендан туя ҳақини даъво қиляпти.

— Ҳа-ҳа, — деб шанғиллабди иккинчи туякаш. — Туяни сотиб олаётганимизда мен ақчани уч ҳисса кўпроқ тўлаганман. Энди у менга яна ўн тўласа орамиз очиқ бўлади.

— Ахир даромаднинг ҳам тўртдан уч ҳиссасини олардинг-ку, — деб эътироз билдирибди туякаш.

Савол?

Хўш, қози масалани қандай ҳал қилди?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Ixlosbek Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Agar 10 to’lasa teng yarmi bo’ladi va foydani ham yarmini talab qiladi

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>