• Бугунги сана: Dushanba, Noyabr 20, 2017

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Сингапур Миллий университети билан АКТ мутахассисларини тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

2017 йилнинг 10 октябрь куни Сингапур Миллий университети (NUS)нинг e-Government Leadership Centre маркази директори Ашок Кумар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)га ташриф буюрди. Меҳмонни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев қабул қилди. Учрашув аввалида IUT раҳбари ўқув юртининг фаолияти тўғрисида маълумот берди. Бу ҳақда Uzdaily хабар бермоқда.

«IUT Жанубий Кореянинг ҳорижда очилган биринчи университетидир. Бугунги кунда университетда Жанубий Кореядаги Инҳа университети ўқув дастурлари асосида «Компьютер ва дастурий инжиниринг» ҳамда «Логистика» йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланмоқда», – дея қайд этди у.

Шунингдек, IUT Ректори яқин орада магистратурани очиш режалаштираётгани, университет дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда янги лабораторияларни очмоқчи эканлиги тўғрисида ҳам сўз юритди.

Ўз навбатида, Ашок Кумар ахборот технологияларининг турли йўналишлари бўйича курслар таклиф қиладиган e-Government Leadership Centre марказининг тақдимотини ўтказди. Марказ, шунингдек, IT-технологиялари бўйича ҳам тадқиқотлар ўтказади.

Музокаралар давомида томонлар икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилишди. Жумладан, томонлар профессорлар ва талабалар алмашинишни, шунингдек, ҳамкорликдаги ўқув дастурлари ва маҳаллий профессорларни ўқитишни ташкил этишга қизиқиш билдиришди.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>