• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Тоғли Қорабоғ ихтилофи борасида Озарбайжоннинг позицияси мантиқий ва адолатли

Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ ихтилофидаги вазиятни тўғрилаш борасида тутган позицияси мантиқий ва адолатли, инчинун, бу борада БМТ резолюцияси бор, дейди Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси, сиёсатшунос Сергей Марков.

«Вазият шуни кўрсатадики, 20 йил бурун кучлар нисбати Арманистон фойдасига хизмат қилган. Аммо ўтган вақт оралиғида кучлар нисбати ўзгарди. Шунинг боис ҳам Озарбайжоннинг мазкур ихтилофдаги вазиятни тўғрилашни талаб қилаётгани мантиқий ва адолатли, инчинун, бу борада БМТ резолюцияси бор, деди Сергей Марков.

Тоғли Қорабоғ ихтилофи бошқа бошқа локал можаролардан ўзига хослиги билан фарқ қилади, деб ҳисоблайди эксперт. «Биринчидан, бўлиниш чизиғида тинчликпарвар кучларнинг йўқлиги сабаб ҳар қандай аралашув вазиятнинг исталган вақтда кескинлашувига олиб келиши мумкин. Иккинчидан, мазкур ихтилоф борасидаги музокаралар тўхтаб қолганини кўриб турибмиз. Бу музокараларга лоқайдлик учун жавобгарлик биринчи навбатда ЕХҲТнинг Минск гуруҳи зиммасида. У ерда эса ноёб вазият юзага келган: Минск гуруҳи ҳамраислари бўлган уч мамлакат – АҚШ, Франция ва Россия дунёнинг арман диаспораси энг йирик бўлган давлатларидир. Турган гапки, бу давлатлар музокаралар учун шошилишмайди”, – деди Марков.

Унинг фикрича, туташ ҳудуддаги озарбайжон ва арман қўшинларининг бугунги тўқнашувлари Минск гуруҳини фаолликка ва музокаралар жараёнини жонлантиришга ундайди.

Бунда, Озарбайжон Россияга умид қилиши мумкин, чунки Россияда нафақат арман, шу билан бирга озарларнинг кучли диаспораси бор, деб ҳисоблайди Марков.

«Франция ва АҚШдан фарқли равишда Россия Арманистон билан ҳам, Озарбайжон билан ҳам мустаҳкам алоқада. Шу маънода ҳам, кучли арман жамоаларининг таъсири дипломатлар ҳаракатини бўғиб қўйиши мумкин бўлган АҚШ ва Францияга қараганда Россия бирмунча анча ўртача позицияни эгаллайди”, – дейди эксперт.

Унинг фикрича, вазиятнинг қалтис экани кўриниб турибди, музокараларни бошлаш керак. Шунингдек, у ўт очишни тўхтатиш режимини жорий қилиш ва янгиланган Мадрид қоидаларида инъикос этган асосий муваққат муроса параметрларига қайтиш кераклигини қўшимча қилган.

Сергей Марков аксарият Россия ОАВларининг нохолис, Озарбайжонга қарши тутаётган позицияси борасида ҳам тўхталган. Унинг фикрича, Россия ахборот маконида бу сафар арманпарастлик билан бир вақтда озарбайжонпарастликни ифодалаган қарашлар, шунингдек, бетараф шарҳларнинг учраётганига қарамай, Озарбайжон тутаётган позиция ҳақида ҳалиям тўлиқ тасаввур шаклланмаган. Илгари арманпарастлик кайфиятидаги ахборотлар тўлиқ устунлик қилган бўлса, ҳозирда бундай эмас.

Элмира Таривердиева,

Айгюн Бадалова,

Trend News Agency, Озарбайжон

_______________________________

Зоҳид таржимаси


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>