• Бугунги сана: Seshanba, Dekabr 12, 2017

Терминал билан жиҳозланиши шарт

Қаерларга ҳисоб-китоб терминаллари мажбуран ўрнатилади?

Икром Жумаев,

Термиз шаҳри

Саволга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Пул муомаласи департаменти директори Муҳиддин Мўминов жавоб беради:

— Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 19 апрелдаги “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан  қуйидаги чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари (назорат-касса машиналарини қўлламаган тарзда қонунчиликка мувофиқ аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган объектлар бундан мустасно) ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт:

— авиация ва темирйўл кассалари;

— автовокзал ва автостанциялар кассалари;

— автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари;

— меҳмонхоналар;

— кредит ташкилотлари (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар), суғурта ташкилотлари ва молия бозорининг бошқа субъектлари;

— турғун савдо шохобчалари, шу жумладан, дорихоналар (эгаллаб турган майдони ўлчамидан қатъи назар);

— умумий овқатланиш объектлари;

— уй-жой коммунал, телефон алоқа хизматлари, шу жумладан, уяли алоқа хизматлари учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш шохобчалари;

— автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари;

— алоқа бўлимлари;

— маиший хизмат кўрсатиш, маданий-оммавий ва томоша тадбирлари ўтказиладиган объектлар;

— аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>