• Бугунги сана: Payshanba, Oktabr 19, 2017

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

Одатда, тенгқурларнинг ташқи кўриниши ҳам, физиологик ҳолати ҳам бир-бирига ўхшаш бўлади. Аммо қуйидаги фотосуратларни кўргач, унда акс этган инсонларнинг тенгдош эканига ишонгингиз келмайди.

Диего Коста қаҳрли ва ҳамиша норози қиёфаси билан энг камида 30 ёшга ўхшайди. Аслида у худди Дортмундтнинг “Боруссия”си ўйинчиси Нури Шаҳин каби энди 26 ёшга тўлган. Солиштиринг-а, уларни тенгқур деб бўладими?
.

«Қария» Роббен ҳақиқатан ҳам 40 ёшли амакига ўхшайди. Кўча-кўйда оддий кийимда кўриб қолсангиз, уни бирор бир ташкилотнинг қоровули деб ўйлашингиз тайин. Торресга келсак, уни бекорга El Nino деб аташмайди. Ҳатто 30 ёшида ҳам унинг юз қиёфасида болалик аломатлари сақланиб қолганини кўриш мумкин эди.

.

Агар Дэнни Уэлбек кимлигини билмасангиз, кўчада кўрганда уни тинейжер (13–19 ёшлардаги ўспирин) деб ўйлашингиз мумкин. Ваҳоланки, аллақачон 24 ёшдаги навқирон эркакка айланиб бўлган. Ҳайратланарлиси шундаки, Нгерия миллий терма жамоасси ва Киевнинг “Динамо” клуби яримҳимоячиси Луқмон Ҳорун — унинг тенгдоши. Ишониш қийин-а?!

.

“Барселона”нинг 1998 йилда туғилган хорватиялик истеъдодли футболчиси Ален Халилович шунчалар ёш ва масъум кўринадики, уни шафқатсиз кураш  кечадиган футбол майдонида тасаввур қилиш мушкул. Римнинг “Лацио”сида унинг бир тенгдоши бор. Камерунлик. Исми Жозеф Миналу. Расмий маълумотларда ёши 18 деб кўрсатилган Жозеф кўриниидан Аленнинг тенгқурига эмас, балки отасига кўпроқ ўхшайди.

.

29 яшар Эшли Янгнинг исми жисмига жуда мос ( инглизчада “young” — “ёш” деган маънони англатади). Эшли айни пайтда 20 яшар пайтидагидан унчалик ҳам фарқ қилмайди. Гондурас миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Хендри Томасга эса 29 ёш бериб бўлмайди. Яхшиси унга юз парвариши учун дори бериш керак. Менимча, бу ҳам фойда бермаса керак.

.

“Болтон” ўйинчиси Жей Спиринг ҳамда “Менчестер Сити” вакили Серхио Кун Агуэрони 26 рақами бирлаштириб туради. Гарчи тасаввур қилиш қийин бўлса-да, айни пайтда иккиси ҳам шу ёшда.

.

Калум Чемберс ва Лазар Марковичнинг ёши йигирмада. Аммо “Арсенал” ҳимоячисининг ташқи кўриниши ёшига мос келади. Бироқ “Ливерпул” хавбеки ҳақида бундай деб бўлмайди.

.

Уэйн Руни умр бўйи паспортида ёзилганига қараганда катта кўринишга эга бўлган. Ёшроқ кўринай деб соч ҳам эктирди, фойдаси бўлмади. Ҳадемай 30 ёшни қаршилайдиган форвард билан АПЛда тўп сурадиган бошқа бир ҳужумчи — Грациано Пелле тенгдош. Аммо уларни яхши танимаганлар суратларига боқиб, бундай хаёлга боришлари даргумон.

.

Томас Мюллер ҳам ёшига нисбатан қари кўринадиганлар тоифасидан. Ташқи кўринишига қараб одамлар унга камида 30 ёш беришади. Ҳолбуки у эндигина 25 га кирди. Худди Тео Уолкотт каби. Бироқ “Арсенал” футболчиси кўрганлар уни бўз бола деб ўйлашади.

.

Мақоламизнинг авж нуқтасини Ронни ва Оливье Жируга олиб қўйгандик. Бир сўз демайман. Хулоса ўзингиздан.

.

Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>