• Бугунги сана: Wednesday, January 18, 2017

Тақвонинг ўн уч фойдаси

taqvo

Маълумки, тақво бандаларни Аллоҳ олдида севимли бўлишига сабаб бўладиган хислат бўлиб, у ўз эгасига дунё ва охиратда кўплаб манфаат келтиради. Аллоҳ таоло ўз каломида жуда кўп ўринларда мўминларни тақво қилишга ундаган ва унинг фойдаларини зикр қилган. Қуйида ана шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

1) “Аллоҳ таоло тақводорлар билан биргадир” (“Бақара”, 194; “Тавба”, 36,123);

2) “Албатта, Аллоҳ тақволиларни яхши кўргай” (“Оли Имрон”, 76; “Тавба”, 4,7);

3) “Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир” (“Жосия”, 19);

4) “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур” (“Талоқ”, 2);

5) “Кимки Аллоҳга тақво қилса, (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур” (“Талоқ”, 4);

6) “…Кимки тақволи бўлиб, (ўзини) тузатса, уларга хавф йўқ ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (“Аъроф”, 35);

7) “Аллоҳ осмону ердан барака ёғдиради” (“Аъроф”, 96);

8) “Аллоҳ таоло фақат тақводор бандасидан яхши амалларини қабул қилади” (“Моида”, 27);

9) “Аллоҳ таоло тақводор бандасини душманларининг макр-ҳийлаларидан Ўзи нари қилади” (“Оли-Имрон”, 120);

10) “Аллоҳ таоло тақводор бандасига илм беради” (“Бақара”, 282);

11) “Аллоҳ таоло тақводор бандасига нажот беради” (“Марям”, 72);

12) “…тақводор зотлар учун (жаннатда) ютуқ бордир” (“Наба”, 31);

13) “Аллоҳ таоло тақводор бандасига хайрли оқибатни беради” (“Тоҳа”, 132).

“Ирфон” тақвимидан олинди


“Tafsilot.uz” маълумоти:

Аллоҳга тақво қилиш ундан қўрқиш демакдир. Аллоҳдан қўрқиш эса гуноҳ ишларни тарк этиш ва савоб ишларни кўплаб қилиш ила содир бўлади. Ислом дийнини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Аксарилар тақвони тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб зикру ибодат билан машғул бўлиш, деб тушунадилар.  Аслида, «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади.

Калит сўзлар:

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>