• Бугунги сана: Payshanba, Sentabr 21, 2017

Тадбиркорликка рухсат бериш муддатлари қисқартирилади

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятига рухсат бериш тартиб-таомилларининг муддатлари янада қисқартирилиши  мумкин. Бу Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 5 октябрда имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда акс этган.

Ушбу ҳужжатга кўра Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда рухсат бериш тартиб-таомиллари, лицензия бериш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қанчалик мувофиқлигини танқидий ўрганиш асосида Вазирлар Маҳкамасига эскириб қолган ва замонавий талабларга жавоб бермайдиган рухсат берувчи ҳужжатларни бекор қилиш ҳамда рухсат бериш тартиб-таомилларининг муддатларини қисқартириш юзасидан таклифлар киритиш вазифаси юклатилган.

Хўш, қандай ҳужжатлар ва тартиб-қоидалар бекор қилиниши, қайсилари қисқариши мумкин? Фармоннинг Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида эълон қилинган шарҳида келтирилишича, бу ерда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда техник талаблар (санитария, экология, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, стандартлаштириш ва бошқалар) каби махсус норматив ҳужжатларни, самарасиз, эскирган ва бозор механизмларининг ўрнини эгаллаб олган нормаларни бекор қилиш юзасидан танқидий қайта кўриб чиқиш назарда тутилмоқда. Ушбу вазифаларни ижро этиш учун мутасаддиларга уч ой муддат берилган.

Эслатиб ўтамиз, фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаевларнинг зиммасига юклатилган.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>