• Бугунги сана: Monday, February 20, 2017

Тадбиркорларни маъмурий жавобгарликка тортиш ваколати босқичма-босқич судларга ўтказилади

Judge holding gavel, close-up. Image shot 2011. Exact date unknown....C76JWT Judge holding gavel, close-up. Image shot 2011. Exact date unknown.

Ўзбекистонда назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги функция ва ваколатларини босқичма-босқич суд органларига ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 5 октябрда имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда акс этган.

Ушбу ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар зиммасига мазкур масала юзасидан биргаликда таклифларини ишлаб чиқиб, давлат раҳбарига киритиш вазифаси юклатилган. Ижро муддати уч ой этиб белгиланган.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>