• Бугунги сана: Chorshanba, Noyabr 22, 2017

Тадбиркорларга “Ягона дарча” марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати кенгайтирилади

Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” марказлари томмонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтирилиши режалаштирилмоқда. Бу Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 5 октябрда имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда акс этган.

Ушбу ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур масала юзасидан биргаликда таклифларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилган. Ижро муддати бир ой этиб белгиланган.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>