• Бугунги сана: Wednesday, January 25, 2017

2017 йилнинг 1 январидан тадбиркорлар фаолиятини муқобил текшириш бутунлай бекор қилинади

tekshirish

Ўзбекистонда кейинги йилнинг бошидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинади. Бу Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 5 октябрда имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда акс этган.

Ўқувчиларга тушунарли бўлиши учун “муқобил текшириш” деганда нима тушунилишини айтиб ўтиш жоиз. Тадбиркорлар, умуман, xўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирлик ва идоралар – назорат қилувчи органларнинг белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган ҳамда муайян муддатга текшириш ўтказиш ҳуқуқини берадиган маxсус гувохномага эга мансабдор шаxслари текширишга хақли. Улар xўжалик юритувчи субъектларда текшириш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш хамда тафтиш ўтказиши мумкин. Қонун ҳужжатларида давлат назоратининг бу уч кўринишига алоҳида таъриф берилган. Унга кўра:

текшириш — xўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилишидир.

тафтиш — молия ва солиқ масалалари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқ, давлат статистика органларига хамда банкларга тақдим этиладиган ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларининг тўғрилиги устидан назоратни амалга ошириш максадида xўжалик юритувчи субъектларнинг буxгалтерлик, молия ва бошқа ҳужжатларини текширишдир.

муқобил текшириш — операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган ва турли xўжалик юритувчи субъектлардаги ёки бир xўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларидаги ҳужжатларни таққослашдан иборат текширишдир.

Муқобил текширишни янада соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, дейлик, “А” тадбиркорлик субъектининг 2014—2015-йиллардаги фаолияти назорат органлари томонидан текширилаяпти. Ушбу давр мобайнида “А” тадбиркорлик субъекти “Б”, “В”, “Г” тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилган, уларга нимадир сотган ёки харид қилган. Айни пайтдаги тартиб бўйича ана шу олди-бердиларнинг қонунийлиги муқобил текшириш (қарши текшириш) ўтказиш орқали аниқланади. Бу эса “Б”, “В”, “Г” тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига халал бериши шубҳасиз. Шуларни инобатга олиб, юқоридаги фармонга биноан 2017 йилнинг 1 январидан муқобил текширишларнинг барча турларини бекор қилиш кўзда тутилган.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>