• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

“Суннат тўйи” суннатми?

Ақиқа — суннат амал. Лекин “хатна тўй”и ҳам суннатми? Бу ҳақда “Ислом одоби ва ахлоқи” номли китобда шундай дейилади: “Исломда ақиқа қилиш суннат, бироқ ҳозирги “суннат тўйи” деб аталадиган тўйлар қаердан чиқди экан?

Барча замонларда ҳам бой кишилар орзу-ҳавасга берилган бўлишган. Улар ўз вақтида фарзандларини ақиқа қилиб, унинг барча шартларини адо этишган. Бироқ бола қийналмасин деб хатна қилишни кейинга қолдиришган.

Бола 4-5 ёшга кирганда қайта тўй ўтказмай, хатнага ётқизишади. Ҳақиқатда эса боланинг ақиқа тўйи аллақачон бўлиб ўтган, шу сабабли фақат суннатга ётқизиб қўйишса ҳам бўлаверар эди. Аммо улар аксарият ҳолларда: “Мен фалон бойдан кам эмасман”, қабилида иш тутишган.

Кейинчалик бу иш одат тусига кириб кетган. Бундай тўйлар халқ орасида ҳам тарқалиб, камбағаллар ҳам шундай қила бошлаганларидан кейин ҳақиқий ақиқа тўйи аста-секин йўқола бошлади. Айниқса, олим ва фузалоларимиз собиқ Сталин даврида қатағон қилингач, бошқалари урушда ҳалок бўлгач, ҳақиқий суннат тўйи ақиқа эканлигини тушунтирадиган киши қолмади”.

Сиз, нима дейсиз, замондош?

(Фикрларингизни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг)

“Ирфон” тақвимидан олинди.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Abduqahhor Жавоб бериш
    2 yil олдин

    Мақолада ёзилган фикларга қўшиламан, ўринли мавзу кўтарилган. Лекин, нега «собиқ Сталин даврида» деб ёзилган? Сталинни нимаси собиқ?

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>