• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

Суғурта пули тўлаб бериладими?

yth

— Тасаввур қилайлик, суғурталанган машинани эгаси кўп қаватли уйнинг ҳовлисида сақлайди. Номаълум шахс ҳеч ким йўқ пайтда ўз автоуловида ушбу машинани уриб олади ва воқеа жойидан қочиб кетди. Дейлик, уни топишолмади. Бундай вазиятда суғурта пули тўланадими?

Таҳририят

Саволга “Ўзбек­инвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш ҳамда услубият департаменти бош менежери Сайфулло Мирзоев жавоб беради:

— Бундай ҳолларда дарҳол (агар автотранспорт воситаси суғурталанган бўлса) суғурта ташкилотини хабардор қилиб, ҳодиса жойига чақиртирилади. Бундан ташқари, воқеа юзасидан йўл-транспорт ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходими, яқин атрофдаги милиция таянч пункти ходими, маҳалла фуқаролар йиғини вакили ёки атрофдаги бетараф шахслар иштирокида суғурта ҳодисаси тасдиқланиб, далолатнома расмийлаштирилади (зарарланган автомобиль суратга олинади) ва ариза билан суғурта ташкилотига мурожаат қилинади. Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилгандан кейин, суғурта қопламаси тўлаб берилади.

grant-bildirgi


Сизда ҳам шу ёки бошқа мавзуларга оид саволлар бўлса бу ҳақда бизга маълум қилинг! Саволларингизга ваколатли идоралар ва малакали мутахассислардан жавоб олиб беришга ёрдам қиламиз. Агар шахсингиз сир сақланишини истасангиз, бу талабингиз ҳам қаноатлантирилади. Мурожаатларни қуйидаги электрон манзиллардан бирига юборинг: tafsilot@umail.uz; tafsilot@mail.ru.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>