• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

«Il Foglio» (Италия): «Стратегия ва Достоевский»

obama-putin

Москва-Вашингтон муносабатларининг мустаҳкамланишидан ЕИга қандай наф?

Уруш ҳукмрон жойдагилар тинчликка интиладилар. Тинчлик ҳукмрон жойдагилар бошқаларнинг урушига томошабин бўладилар. Совуқ уруш бор жойда юраклар музга айланади.

Трамп муносабатларни юмшатмоқчи, бу эса Обама доктринасининг тўнтарилиши бўлади. Обама президентлиги даврида АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиб борди.

Оқ уй уч воситани қўллади: иқтисодий санкциялар, НАТОни Шарққа томон кенгайтириш (ва собиқ темир панжара орти давлатларини қурол-аслаҳа билан таъминлаш) ва жосуслик.

Яккалаш ва муносабатларни узиб қўйишга Путин Европа шарқида (Қрим, Украина), Ўрта Шарқ (Сурия, Ироқда ҳарбий ҳаракатлар, Эрон ва Миср билан, Ливияда генерал Ҳафтар билан ҳамкорлик)даги ҳарбий ҳаракатлар ва жосуслик билан (биз шундай дунёда яшаяпмизки, бунда ҳамма ҳаммани пинҳона эшитиб боради, ҳатто иттифоқчиларни ҳам) ва яна интернет кўмагида Буюк Россия ва унинг етакчиси Владимир Путин ҳақидаги «афсона»пайдо қилган сохта ахборотнинг оммавий тарқатиш билан жавоб қайтарди.

Санкциянинг Европа иқтисодиётига салбий таъсири, Европа ҳукуматларининг субутсизлиги – булар Обама муваффақиятсизлиги кўринишларининг давоми. Европа учун Трамп билан боғлиқ машмашалар фақат фойда келтиради, у бундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолиши мумкин. Яхшиси, сиёсат билан шуғулланган маъқул. Биринчи навбатда, энергетика соҳасида.

Вашингтондан Берлинга ўтувчи нефт қувурлари йўқ, лекин Россиядан Европага чиқадиган газ қувурлари бор. Шу боис Германия ва Россия муносабатларининг сирт ва астар томонлари бор. Худди Россия ва Италия мунасабатларидаги каби.

Яқинда Eni компанияси Миср қирғоқларидаги Зоҳр нефт конининг 30 фоиз акциясини Роснефтга сотиб юборди. Италия нефть компанияси бундан 1 миллиард 125 миллион доллар фойда кўрди. Бизнесми? Йўқ, бу ташқи сиёсат. Яна нимадир қилиш керакми? Ҳа. Достоевскийдан маслаҳат: «Ўз юзингдан кўра айёрроқ ҳеч нима йўқ, чунки уни алдаёлмайсан. Ҳеч ким ишонмайди».

Марио Сечи (Mario Sechi)

«Il Foglio», Италия

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>