• Бугунги сана: Wednesday, January 25, 2017

Сўров: Ким Бош вазир бўлишини тахмин қиламиз!

vazirlar-mahkamasi

Республикамизда 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра Ўзбекистон либерал демократик партиясидан Президентликка номзоди кўрсатилган — Шавкат Мирзиёев — 88,61 фоиз овоз олиб, ғолиб бўлгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Янги президентнинг инаугурация маросими янги йилгача бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ўзбекистон Конституциясининг 90-моддаси, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасига мувофиқ Шавкат Мирзиёев беш йил давомида республикамизга раҳбарлик қилади.

Янги Президентни сайлаб олдик. Энди юртдошларимизни қизиқтираётган яна бир ўта муҳим масала бор. У ҳам бўлса янги Бош вазир ким бўлиши!

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳал қилувчи вазифани бажарувчи Бош вазир лавозими Ўзбекистонда 1992 йил 4 январда вице-президент лавозими тугатилиши ортидан ташкил этилган эди. Ўзбекистон Конституциясининг 98-моддасига кўра Бош вазир:

— Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;

— Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;

— халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради;

— Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Бош вазир лавозимига номзод Президент томонидан Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун тақдим этилади. Шунга асосан айтиш мумкинки, бош вазир ким бўлишини давлат раҳбари ҳал қилади. Албатта, парламент Президент илгари сурган номзодни тасдиқламаслиги ҳам мумкин. Аммо бу “де юре” норма бўлиб, Ўзбекистон шароитида ҳозирча бундай ҳолат кузатилмаган.

Хўш, Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Бош вазир лавозимига кимни мўлжаллаяпти экан?! Ўзи 13 йил давомида барқарор фаолият олиб борган масъулиятли вазифани кимга ишониб топширар экан?!

“Tafsilot.uz” ана шу саволларга жавоб қидириб, Ўзбекистоннинг янги Бош вазири бўлиши эҳтимоли мавжуд номзодлар рўйхатини тузди. Қуйидаги сўровда овоз бериб, уларнинг қай бирида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари курсисини эгаллаш учун имконият кўпроқ эканига ойдинлик киритишингиз мумкин:


Қуйидаги номзодлардан қайси бири Бош вазир бўлишини хоҳлайсиз?

  • Абдулла Арипов —Бош вазир ўринбосари (47%, 577 та овоз)
  • Рустам Азимов — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Молия вазири (35%, 422 та овоз)
  • Светлана Ортиқова — Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари (8%, 96 та овоз)
  • Бошқа номзод (5%, 56 та овоз)
  • Зойир Мирзаев — Самарқанд вилояти ҳокими (1%, 12 та овоз)
  • Абдуазиз Комилов — Ташқи ишлар вазири (1%, 7 та овоз)
  • Зафар Рўзиев — Қашқадарё вилояти ҳокими (0%, 6 та овоз)
  • Улуғбек Рўзиқулов — Бош вазир ўринбосари, “Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси (0%, 5 та овоз)
  • Элёр Ғаниев — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири (0%, 5 та овоз)
  • Ғуломжон Иброҳимов — Бош вазир ўринбосари (0%, 4 та овоз)
  • Рустам Қосимов — Олий ва ўрта махсус таълим вазири (0%, 4 та овоз)
  • Абдуқаҳҳор Тўхтаев — Жиззах шаҳар ҳокими (0%, 3 та овоз)
  • Ниғматилла Йўлдошев — Олий Мажлиси Сенати раиси (0%, 3 та овоз)
  • Ботир Парпиев — Давлат солиқ қўмитаси раиси (0%, 3 та овоз)
  • Ботир Зокиров — Бош вазир ўринбосари, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси (0%, 3 та овоз)
  • Шуҳрат Тешаев — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири (0%, 2 та овоз)
  • Даврон Ҳидоятов — Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (0%, 2 та овоз)
  • Сайфиддин Исмоилов — Жиззах вилояти ҳокими (0%, 2 та овоз)
  • Адҳам Икромов — Бош вазир ўринбосари (0%, 2 та овоз)
  • Нуриддинжон Исмоилов — Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери (0%, 1 та овоз)

Жами овозлар: 1,215 та

Loading ... Loading ...

“Tafsilot.uz” маълумоти:

Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимият ҳисобланади. У Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан таркиб топади. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;

2) фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди;

4) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди;

5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;

6) ушбу Конституция ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси республиканинг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис ва Президент олдида ўз фаолияти юзасидан жавобгардир.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>