• Бугунги сана: Shanba, Iyun 24, 2017

Солиқчи ноқонуний ҳужжат қаердалигини қандай аниқлади?

Айрим корхона, ташкилот ва хусусий фирмаларда солиқни тўлашдан қочиш мақсадида фирибгарлик ҳолатлари юз бериб туради. Улар маълум операцияни бажариш учун шартнома тузадилар, иш битгач ушбу шартномани йиртиб ташлаб, кичикроқ суммада янги шартнома қўйиб қўйишади. Солиқ хизматининг махсус ходимлари шундай ҳолат юз берган фирмага текшириш уюштиради.

Солиқ ходими:

— Ҳеч ким жойидан қимирласин, телефон, ҳужжатларга қўл теккизмасин.

Солиқ ходимлари 4 кишидан иборат. Бир ходим бухгалтерия деб ёзилган эшик ёнида қолади. У ерда фирма ходими ўтирарди. Иккинчи ходим башанг кийиниб олиб хонани тозалаётган фирма хизматчисининг эшиги ёнида қолади. Текширувчи раҳбарлар эса директор кабинетига киришади. Яна бир хонани эса фаррош тозаларди.

Солиқчи:

— Сизда солий қонунчилиги талаблари бузилган шартнома бор, уни ўз ихтиёрингиз билан бизга топширишингизни сўрайман!

Директор:

— Менда бундай ҳужжат йўқ.

Солиқчи:

— Менда тинтув ўтказишга рухсат бор.

Директор:

— Марҳамат, қидиринг!

Шу пайт солиқ ходимларидан бири раҳбарини четга тортиб дейди:

— Бу ерда хоналар ҳам, ҳужжатлар ҳам кўп. Қайси биридан бошлаймиз, топиш осон эмас. Биз қидиргунимизча улар шартномани йўқ қилишга улгуришлари мумкин. Шунда текширувчилар гуруҳи раҳбари бу ҳужжат қайси хонада сақланишини фаҳмлайди. Ҳақиқатан ҳам ҳужжат у айтган хонадан топилади.

Савол:

Солиқчи ҳужжат қайси хонада эканини қандай билди?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Хайрулла Жавоб бериш
    7 oy олдин

    Хужжатлар фаррошлар хонасидан топилган. (Башанг кийинган фаррош ходимидан буни аниқлаган, фаррошлар одатда ишчи кийимда бўлишади)

    • Mansurbek Жавоб бериш
      6 oy олдин

      Bashang kiyinib olib xonani tozalayotgan xodim xonasidan

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>