• Бугунги сана: Payshanba, Dekabr 14, 2017

Менга берилган йўлланма билан яқинларим санаторияга бора оладими?

– Санаторияда дам олишим учун ишхонамдан менинг номимга берилган йўлланмадан оила аъзоларим, масалан, онам фойдаланиши мумкинми?

Васила Собирова,
Шовот тумани

Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши Ижтимоий суғурта бўлими мудири Нигора Эшонхонова жавоб беради:

– Йўлланмангиз ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан берилган бўлса, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раёсатининг 2013 йил 26 январдаги 9/24-сонли қарори билан тасдиқланган йўриқномага асосан касаба уюшма ташкилотидан олган шахс учунгина ҳақиқий ҳисобланади.

Агар у касаба уюшма аъзолик бадаллари ҳисобидан олинган бўлса, йўлланмадан оила аъзоларингиз ҳам бемалол фойдаланиши мумкин. Бу ҳолда ходим ўз аризасида йўлланмани оила аъзоси учун ажратишни сў­райди ва у қариндошларидан бирининг номига расмийлаштириб берилади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>