• Бугунги сана: Dushanba, Avgust 21, 2017

Смартфонсиз ҳам болани овутиш мумкин

Сиз жамоат жойидасиз, айталик ресторан, кафе ёки шифокор қабулида навбатда… Дейлик, кафедасиз. Официант буюртмангизни тезда олиб келмаяпди. Ёки шифокор қабулидасиз, исмингизни айтиб чақиришлари анча вақтга чўзилаяпти. Ҳақиқий томоша шунда бошланади.

Бетоқат болакай зерикиб, инжиқланади. Баъзида ҳатто ҳиққилаб йиғлашни бошлайди. Сув берасиз тинмайди, конфет ва шу каби майда чуйдаларнинг овутиш муддати жуда кам. Феъли кенг ҳамроҳлар бўлса сизга болани овутишга ёрдам беришади. Буни акси бўлсачи, “бетарбия боланинг онаси” сифатида нақ дашномга қоласиз.

Аксига олиб ёнингизда на ўйинчоқ на расмли китоб бор. Бундай ҳолатда кўпчилик тезда қўлидаги смартфонини боланинг қўлига тутқазади. Бу эса энг мақбул усул эмас.

Шифокорлар бола саломатлигига смартфонларнинг зарари қанчалик кўп эканлигини аллақачон исботлашган. У бола руҳиятига, кўзига ва албатта нурланиш даражаси мавжудлиги сабабли мушак тўқималарига ҳам таъсир этади.

Яқин яқингача ота-оналар ўз болаларини смартфонсиз ҳам овутишган. Қуйида болани смартфонсиз овутишнинг бир неча фойдали усулларини ҳавола этамиз.

– агар ресторанда бўлсангиз вилка, қошиқ, тиш тозалагич ва шунга ўхшаш нарсаларни олиб, болангизга яхшилаб кўриб олишини айтинг. Уларни салфетка билан ёпиб, болага билдирмасдан бирон буюмни олиб қўйинг. Сўнгра салфеткани кўтариб, “Қани болажоним қайси нарса йўқ бўлиб қолибди?”, деб сўранг. Шу тарзда икки уч маротаба ўйинни давом эттирсангиз болангизда бу ўйинга қизиқиш ортиб, зерикишдан ва инжиқлик қилишдан тўхтайди. Бу ўйиннинг бола учун жуда катта фойдаси бўлиб, биринчидан болада диққатни жамлаш шаклланади, иккинчидан хотирасини мустаҳкамлайди.

– танга ёки шунга ўхшаш майда нарсани битта қўл кафтига қўйиб болангизга кўрсатинг ва қўлларни орқага олиб, тангани у кафтдан бу кафтга алмаштиринг. Кейин кафтларингизни ёпган ҳолда болангизга кўрсатинг ва болангизга танга қайси қўлда эканлигини сўранг. У топса қанчалик ақлли ва зукко эканлигини айтиб, мақтаб қўйинг.

– болангизга таниш бўлган ашулани секин хиргойи қилинг ва болангизни ашуланинг номини топишга унданг.

– болангиз билан ранг топиш ўйинини ўйнанг. Мисол учун сиз болангиздан стол устидаги қизил, кейин, кўк, яшил ва ҳоказо рангдаги бирор нарсани кўрсатишини сўранг, сўнгра болангиз сиздан бирор рангдаги нарсани кўрсатишни сўрасин. Бу ўйин ҳам болани чалғитишга, овутишга анча кўмак беради.

* атрофингиздаги маълум бир нарсаларнинг шаклини сўранг. Мисол учун

тарелка думалоқми ёки учбурчак, коса каттами ёки пиёла.

* болангиз 5-6 ёшларда бўлса осон топишмоқ айтиш ўйнанг. Мисол учун, “Ер тагида олтин қозиқ ” …. ва ҳоказо

Бу усуллар фарзандингизни сиз билан бўлган вақтни унумли ўтказишга, янада зеҳни кучайишига туртки бўлади. Энг асосийси бола сиз унга эътибор қаратаётганингиздан албатта мамнун бўлади.

Нозима Тошпўлатова

Манба: farzand.uz

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>